Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Убайда рахимахуллох мазхаблари

14:16 / 22 июль | Jasurbek | 518
Ассалому алайкум! Абу Убайда рахимахуллох мазхабларига ўтса бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! У кишининг мазҳаби йўқ. Аслида биринчи, иккинчи асрларда мазҳабга эҳтиёж бўлмаган, чунки ҳамма олим бўлган. Олим бўлмаган саҳобалар эса олим бўлганларига тақлид қилишган. Лекин шахсий даражада бўлмаган. Саҳобаларнинг ичида машҳур фатво берувчилари бўлган ўшаларнинг фатволарига амал қилганлар. Ҳазрати Умар замонасида эса фатво берувчилар сони янада камайган. Тобеъинлар замонасига ўтганда яна камайган. Табаъ тобеъинлар замонасига келиб мажтаҳид даражасидаги фатво берувчи олимлар етмишдан зиёд бўлишган. Кейинги даврларда уларнинг сони камайиб тўрттага тушган. Уларга тақлид қилувчилар кўр, кар, жоҳил инсонлар бўлган эмаслар, кўр-кўрона эргашган эмаслар, балки ҳамма далилларни ўрганиб чиқиб, масалалар бундан ташқари бўлмаслигини англаб етганлар. Ҳозир “мазҳабни ушламаймиз” деганларни ҳам айтаётган масалаларига қарасангиз 90% айтаётганлари ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳнинг ижтиҳодларига тақлид қилишаётган бўлишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat