Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиш

05:07 / 18.05.2016 | Muhammad Mustafo | 2693

Ассалому алайкум! 1. Ёзда ҳаволар исиб кетса, Қуръон каримни майкачанг бўлган ҳолда ўқисам ва ёдласам бўладими?
2. Ухлашдан аввал шайх Ҳазратларининг китобларини ётиб ўқисам бўладими?
Бу ҳолатлар беодоблик бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Икки ҳолат ҳам беодоблик бўлади. Одобга яраша илм хосил бўлади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Мен қоғоз юкланган туяни бетаҳорат етакалашдан ҳаё қиламан” деган эканлар. Улуғларимиздан бир нечалари ич кетиш касаллигига дучор бўлиб, бир кечада бетаҳорат китоб ўқишдан ҳаё қилиб, 16-17 бор таҳорат қилганлари зикр қилинган. Албатта илмлари ҳам ўшанга яраша бўлган. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисдан дарс беришларидан аввал чиройли кийим, саллаларини кийиб, хушбўйланиб ва вақор билан ўтириб ҳадисдан дарс берганлар. Имом Моликни ким эканликлари ҳаммага маълум. Ҳар қандай ҳолатда ҳам илм хосил бўлиши мумкин, лекин унинг баракаси, ўзига ва инсонларга бўладиган манфаати, баракаси илмнинг одобини ўрнига қўймасдан хосил бўлмайди. Қадимдан устозлар бошланғич таълимни олувчиларга “Таълимул мутаъаллим” китобини ўқитиб келадилар. Унда ўқитувчи, ўқувчи ва китобга бўлган одоблар зикр қилинган. Ўша китобда : “Буларсиз илм хосил бўлмайди. Хосил бўлсада унинг баракаси, файзи бўлмайди” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat