Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиғфор нима?

10:42 / 28 июль | Ibrohim | 724
Ассалому алайкум! Сизлар орқали дин ҳақида билмаган нарсаларимизни аста секин билиб келябмиз. Шу сабабли Аллоҳ бу ишингларни ажр савобларини янада кўпайтириб берсин. Мен яқинда ё меҳроб.уз дан ёки мухлис.уз саҳифаларидан истиғфор айтиб юриш яхши эканлигини ўқиб қолдим. Ҳамда истиғфор қалбга гуноҳ амалларимиздан тушган доғларни кетгазишга ва қалбимизни сайқаллашга ёрдам беришини ўқиб қолдим. Саволим истиғфор нима? Нима деб айтиш кераклиги ва истиғфор ҳақида маълумот беришгизни чин қалбимдан сўраб қоламан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

ИСТИҒФОР

Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичк гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтардилар. 

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : سَمعتُ رَسُول اللهِ صلى الله عليه وسلم يقولُ : «وَاللهِ إنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ فِي اليَومِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً » . رواه البخاري  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”, дедилар”.
(Бухорий ривояти). 

عن ابن عباس رضي اللّه عنهما قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : مَنْ لَزِمَ الاسْتِغْفارَ جَعَلَ اللَّهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجاً وَمِنْ كُلّ هَمٍّ فَرَجاً، وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”. 
(Абу Довуд ривояти).
Шунинг учун айланиб, юриб, туриб, ўтириб ҳам истиғфорни одатга айлантириб олиши лозим. Кунда камида бир тасбеҳ истиғфор айтиши жуда яхшидир. 

ИСТИҒФОРНИНГ САЙЙИДИ 

Истиғфор ҳар бир тилда бўлади. Унинг арабий қисқача шакли бу: 

أَسْتَغْفِرُ اللهَ ربي من كل ذنب واتوب اليه

“Аллоҳ таолодан ҳар бир гуноҳнинг мағфиратини сўрайман ва Унга тавба қиламан”.
Лекин ҳадисда истиғфорнинг бир махсус дуолиги ва кўп фазилатининг баёни келган. Унга “Саййидул истиғфор (истиғфорнинг саййиди)” деб қарор берилган. У истиғфор: 

عَنْ شَدَّادِ بْنُ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدُ الِاسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ قَالَ وَمَنْ قَالَهَا مِنْ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ وَمَنْ قَالَهَا مِنْ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ 

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Истиғфорнинг саййиди – “Аллоҳумма! Анта Роббий. Лаа илааҳа иллаа анта  холақтании ва ана ъабдука. Ва ана ъалаа аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абууъу лака биниъматика ъалайя. Ва абууъу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳуу лаа яғфируз зунууба иллаа анта” демоғингдир.
Ким уни ишонч билан наҳордан айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишдан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур”, дедилар”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас”.
Хос тарзда кечкипайт уйқудан олдин бир неча марта чин дилдан кун бўйи қилган амалларининг камчилигини тасаввур қилиб, уларнинг барчасига истиғфор айтиши лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat