Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МАХР

00:00 / 05.11.2010 | eski savollar | 685
Ассалому алайкум хурматли устоз. Бир мумин киши узининг мумина жуфти халоли, умр йулдошига кандай махр берган афзал булади ва махрнинг улчамлари вакт соати тугрисида малумот олишни хохлардим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Маҳр» ақди никоҳ ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган хотинга бериш лозим бўлган молдир.Маҳрни турли номлар билан номланади, Қуръони Каримда садоқ, садақа, ажр, фарийза, ниҳла исмлари ишлатилган. Баъзи уламолар, маҳрнинг ўнта исми бор, деганлар. Бизда «маҳр» исми машҳур бўлгани учун шу исмни қўллаймиз.قال الله تعالى: وَآتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аёлларга маҳрларини чин дилдан чиқариб беринглар. Агар улар ундан бирор нарсани ўз розиликлари ила берсалар. Бас, уни енглар, ош бўлсин», деган (4-оят).Ушбу ояти карима эрга маҳр бериш вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан маҳр бериш вожиб бўлади. Агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам. Лекин, маҳрни бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ бўлаверади, аммо олди бердиси қачон бўлса бўлаверади.Ушбу оятдан эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оьриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда. Аёл маҳрни олганидан кейин нима қилса, ўзи билади. Жумладан, ушбу оятда зикр қилинганидек, эрига қайтариб берса ҳам ўзининг иши. Агар келин ўз ихтиёри билан рози бўлиб, берган маҳрининг ҳаммасини ёки бир қисмини қайтариб берса, эр уни бемалол олиб, тасарруф қилса бўлаверади.Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланмоқчи бўлган кишига «Агар бир темир узук бўлса ҳам топ», деганлар. У зот бирор никоҳни маҳрсиз қўймаганлари собитдир.Мусулмонларнинг барчаси никоҳ маҳрсиз бўлмаслигига ижмоъ қилганлар.Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир.Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу нисобга етган молнинг йигирмадан бири деганидир.Имом Байҳақий ва Ибн Аби Ҳотимлар қилган ривоятда «Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дейилган. Агар ўндан озни айтган бўлса ҳам ўн дирҳам вожиб бўлади.Маҳр пул бўлиши шарт эмас. Кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса, бари бир ўн дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat