Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр розилиги

11:01 / 03.08.2018 | Dilnoza | 1562
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, турмуш қурганимизга 11йил бўлди. 2 нафар фарзандимиз бор, алҳамдулиллаҳ. Ўзим ўқитувчиман. Муқаддас динимизда эр розилиги жаннатга киришликка сабаб бўлишини биламан. Турмуш ўртогим ёшлари 40га киради яқинда, лекин шу пайтгача бирор жойда ишламаганлар. 2 йил аввал қийналиб пул йиғиб маошимдан машина олдик. Шу машинада тирикчилик қилиш учун. Лекин минг афсуслар бўлсинким, эрим ишлашни умуман ҳоҳламайдилар. Ҳозирда учинчи фарзандимиз учун оғироёқман. Табиийки, маош олмаяпман, таъминотимиз учун пул топинг дадаси деб яхши гапириб уйғотсам ҳам пешингача ухлайдилар, безовта қилганим учун эса жуда кўп марта сендан рози эмасман, қиёматда жавоб берасан деган гаплар билан қўрқитадилар. Тўғриси жуда қўрқаман, намоз ўқишимни, Аллоҳдан қўрқишлигимни билган ҳолда сенга лаънат бўлсин деган сўзлар билан йиғлатадилар. Айниқса ҳозирги ҳомиладорлик давримда бу нарса кўп сиқилишимга, фарзандимга таъсир қиляпти. Индамасдан юрай десам барибир оила, рўзғор учун ҳаракат қилиш керакку. Аллоҳдан доим инсоф сўрайман намозларимда. Катта қизим ҳам 5 маҳал ибодатда алҳамдулаллаҳ. Мени ҳавотирга солаётган ҳолат, эримнинг норозилигини олиб, охиратда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб қолишлик. Яхши гапириб илтимос қиламан шунча йиллик аёлингизман, арзимаган гапим учун бундай гапларни айтманг деб. Маслаҳатингизга жуда муҳтожман. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эрингизга иззат ва ҳурмат даражасини берган Зот Ўзи эрингиздан норози бўлади. Чунки Аллоҳ таоло аёлини ишлатиб қўйиб ўзи ухлайдиган эркаклардан норозидир. Унинг бу борадаги норозиликлари эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat