Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам сура ўқимасдан рукуга кетиш

19:11 / 08.08.2018 | bahrom temirpolatov | 1087
Ассалому алайкум! Аср намозини 2-ракатини ўқиётиб Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқимасдан рукуга кетиб қолдим, охирида тугатгач саждаи сахф хам қилмай салом бердим, бундай холларда нима қилиниш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Зам сура ўқиш вожиб эди, сиз учун тарк қилгансиз. Саждаи саҳв ўша камчиликни тўлдирувчи эди, уни ҳам тарк қилгансиз. Бундай намозни агар вақти чиқмаган бўлса қайта ўқиб олиш вожиб бўлади, вақти чиқиб кетгач қазоси ўқилмайди. Бундай намоз жуда катта камчилик билан ўқилган намози ҳисобланади. Агар буни бир инсон деб тасаввур қилсак бир оёғи йўқдек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat