Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна маслахатингизга зорман Пирм

00:00 / 18.11.2010 | eski savollar | 1261
Ассалому Алейкум Пиру Устоз ОЛЛОҲИМ Сиздан рози булсин. Яна шу масала: Уша куни отделениядан аёлим билан бирга чикдик, уни акаси квартирасига онасини олдига олиб кетди, мен эса бошка квартирага кетдим, уша кундан бери аёлимни муносабати бутунлай узгарди, мени уша ерда килган хатойим аёлимни узим билан олиб кетмаганим, чунки аёлим ута ишонувчан онаси билан аёлимни опаси уни миясини захарлашибди. Опаси (Эрдан чикиб кучада юради уялмай беникох эрини онасини олдига олип келип яшайверади) лекин онаси яхши аёл эридан кегин 5 та фарзандни тарбия киляпди жуда содда аёл, аникроги уйидагилар аёлимни уша опасини чизган чизигидан чикаолмайди хатто кайнонам хам, опаси илгаридан мен билан синглисини яшашини хохламайди. энди аёлим мен билан яшашни хохламай колди хар сафар телефон килсам ёки учрашсам хар хил булмаган гаплар билан мени ичимни огритди, бир куни телефонда аёлим билан гаплашиб утирган эдим кайнонам кириб кизини гаплашаётганини эшитиб кизига энди у билан яшамайсан у угил боламас мен уни кечирмайман сени бошкасига бераман деди, аёлим хам онасини гапига кушилиб мени жавобимни беринг деб суради, (мен уни кучада колишидан куркаман, опасини йулига кириб кетса унга зиён килиб куйишим мумкин, табиатим кизгончикман ундай нарсани хазм кила олмайман) орадан 2 кун утиб бугун телефонда гаплашиб утириб жанжаллашиб колдик. Мени хакорат килиб сенсираб жавобимни бер угилболамисан деди, уни гапирган гапига чидап тура олмадим, шайтонни голиб келип "ТАЛОК КУЙДИМ" девордим, энди нима килай? Аёлимни гапига караганда опаси уни Лелинградка олип кетаман дебди, уни хаётини бузади мен аёлимни яхши кураман, бошкалатдан никох укитишга рози булмаса кандай йул тутай? аёлимни умуман танимай колдим, у мени яна милиционерларга беришдан хам тап тормайдигон булип колибди, нега одам тез орада шунчалик узгариши мумкинми? яна бир нарсага ойланиб коламан, айтишадику ОНА РОЗИ ХУДО РОЗИ деб бальки онам бу аёлим билан яшашимга каршилигидан булдими? илгаридан аёлим мени оиласидан кейинги уринда курган. Илтимос маслахат беринг Пирм энди кандай йул тутай, аёлимни кейингилигидан хавотирдаман. Бази Одамлар "опаси" хакида ёмон гапириб куйдим (гийбат) килган булсам узр, масалага ойдинлик киритиш учун ёздим, Сиз буни билишингиз керак эди.Ассалому алейкум ва Рахматуллоху Барокату

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур талоқ тушади. Қайта ярашиш мумкин. Имкони бор одамларни ўртага қўйиб, ярашиб олишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat