Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

13:13 / 26 март | Zarina | 970
Ассалому алайкум! 1. Кўнгил қўйган инсоним бор. Шу инсонни учратганимга Аллоҳга беҳисоб шукур. Оиламда исломий тарбия жуда суст бўлган. Мана шу инсон менга Исломни ўрганишимга сабаб бўлди. Аллоҳга шукур 5 вақт намоз ўқишни ҳам бошладим. Биз турмуш қуриш ниятида ота-оналаримизни ҳам таништирдик. Оилаларимиз бир- бирларига жуда ёқди. Аммо тўйни тезроқ ўтказиш масаласига келганида иккала томон ҳам маъсулиятдан қочишади. Биз у инсон билан оддий, дабдабасиз тўй қилишга келишдик. Ота-оналаримиз иложи борича тўйни кейинроқ қилишмоқчи. Иккаламиз ҳам номаҳрам инсонларнинг бирга юриши, бир-бирига ширин гаплар гапириши гуноҳ деймиз. Уларга буни яна қандай тушунтиришимиз мумкин? 2. Акам атеист ( аммо ўзини агностик деб ҳисоблайди). Кўп маротаба тортишганмиз ва бундан фойда бўлмаган. “Ҳеч қандай Аллоҳинг йўқ” деб дилимни оғритади. Аммо акамнинг яқинда қилган иши жуда ранжитди. Намоз вақти олдимдан кесиб ўтмоқчи бўлди. Бошқа бу ишни қилмаслигини айтдим. “Ўзингни суевериянга ўзинг ишон. Хоҳлаган пайтим хоҳлаганимни қиламан”, деб жавоб берди ва тортишиб қолдик. Намозни ҳам у халақит бера олмайдиган вақтда ўқишга ҳаракат қиламан. Нима қилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ботил динларга эътиқод қилувчилардан кўра атеистларнинг динга ишонишлари анча осон бўлади. Чунки улар Лаа илааҳа иллаллоҳ, яъни ҳеч қандай илоҳ йўқ, Аллоҳдан ўзга калимасининг “ҳеч қандай илоҳ йўқ” қисмига тўлиқ амал қилишади. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини тушунтириб қўйилса бўлди. Шунга ҳаракат қилинг. У тан оладиган бирор бир соҳани бизга айтинг. Дунёвий илмни тан оладими? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat