Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эгизаклар туғилса талоқ тушади дейишмоқда

07:45 / 20.08.2018 | Ravshan | 1053
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, авваламбор ушбу савол учун олдиндан узр сўрайман. Бу саволни беришдан мақсадим опамга "фаросатли" дугоналари АГАР АЁЛ УЧ МАРТА ҚАЙТАДАН ЭГИЗАК ФАРЗАНД ТУҚСА У КЕЛИНГА ТАЛОҚ ТУШАДИ дейишибди. Шу нарсани опамга тушунтиролмай қийналяпмиз, сабаби келини икки бора эгиз туққан. Албатта бу Аллоҳнинг неъмати. Сизлардан яна бир бора узр сўраб шу ҳақида маълумот беришларингизни илтимос қиламан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! АГАР АЁЛ УЧ МАРТА ҚАЙТАДАН ЭГИЗАК ФАРЗАНД ТУҒСА У КЕЛИНГА ТАЛОҚ ТУШАДИ деб айтиш Аллоҳ ва Унинг расулига туҳмат қилиш ҳисобланади. Чунки динимизда бу каби гаплар йўқ. Дин душманлари мусулмонларни кўпайтирмаслик мақсадида шу даражада тўқималарни ҳам тўқиб юборишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat