Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи аёлга уйланиш

18:01 / 11.11.2014 | Habib | 2873
Устоз, мен бир танишимнинг илтимосига кўра бу саволни сизга йўллаябман, илтимос маслаҳат берсангиз. Саволни у кишининг номидан ёзаман. Мен оилалиман, 1 ўғил ва 2 қизим бор. Улар соғ-саломат вояга етиб бормоқда. Оиламиз Аллоҳга шукр нолимайдиган даражада. Ибодатларни ўз вақтида бажариб келишга ҳаракат қиламиз. Аёлим, аёлларда учрайдиган касаллик билан оғриди ва даволатишга ҳаракат килдик, лекин наилож у билан жинсий алоқа қилиб бўлмайдиган ҳолга келиб қолди. Бунинг сабаблари жуда кўп. Аёлим менга иккинчи хотинга уйланиб олишга розилик бермоқда ва ўзи бунга бошчилик қилишга рози. Мен эса иккита оилани моддий томондан таъминлаб боришга имкониятим етмаслигидан бунга ҳаракат қила олмаяпман. Яна бир томондан фарзандларимни олдида ўзимни бошқа аёлни олдига кириб кетишда айбдор сезаяпман. Танишлардан бири шундай таклиф бериб қолди, яъни бизнинг уйимиздан бироз узоқроқда эри оламдан ўтиб кетган бир аёл 2 фарзанди билан ёлғиз қолган экан. Бу аёл ҳеч қандай моддий ёрдамга муҳтож эмас ва у аёл 10-15 кунда бир бориб келишимга ҳам рози экан. Сабаби шариатда асосан аёл киши эрсиз юриши мумкин бўлмаганлиги учун. Шу сабаларга кўра, саволимнинг мазмуни: Мен биринчи оилам билан бўламан, уларни моддий томондан таъминлайман. Иккинчи аёлимнинг олдига 10-15 кунда бир бориб келаман ва унга ҳеч қандай моддий ёрдам бера олмайман. Шу шароит билан иккинчи хотинга уйланишим мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хотиннинг ўзи рози бўлса. Аммо кейин айниб қолишга ҳам ҳаққи бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat