Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳали ва ҳалол бўлмаган молни сотиш ва сотиб олиш

00:00 / 26.11.2010 | eski savollar | 2335

Ассалому алайкум, муҳтарам устоз! Сизга савол билан мурожаат қилишга рухсат бергайсиз: Ўғирланган, ғасб қилиб олинган ва шунга ўхшаш ношаръий йўл билан топилган мол, буюм, кийим-кечак ва тижорат маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш масаласи фиқҳ китобларимизда қандай баён қилинган? Мисол учун, бир киши билмасдан ўғирланган ёки мусодара қилинган буюмни сотиб олса, кейин у ношаръий йўл билан эгаллаб, сотилганлиги маълум бўлса, сотиб олган киши қандай иш тутиши керак? Ўғирлатган ёки жабрдийда кишини танимайди. Шундай пайтларда қандай йўл тутилади? Ўша буюм ёки молни садақа қилиш керакми? Муҳтож бўлмаган бирор ака-ука, опа-сингил ёки қариндошига савоб умид қилмай, ҳадя қилиб юборса дуруст бўладими? Илтимос, мана шу масалада тушунтириш бериб ўтсангиз. Жавоб ва эътиборингиз учун ташаккур!

Салом ва дуолар билан ғойибона талабангиз Умиджон Турсинов, Наманган вилояти, Чуст шаҳри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Бундай нарсаларни аввало сотиб олиб бўлмайди. Сиз айтган ҳолатда ўта камбағал кишиларга берилади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat