Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вадани бажармаслик

16:57 / 20.08.2018 | Abdumalik | 1151
Ассалому алайкум! Мен аёлимни онаси яни қайнонам менга бирор кийим совға қилса уни киймайман, сотиб юбораман пулини садақа қиламан ёки кийимни қайнонамга қайтариб бераман деб қатъий қарор қабул қилгандим. Лекин яқинда менга қайнонам кийим совға қилди. Совға қилинган ёки хадя қилинган кийимни кийиш жоиз деб эшитдим, лекин мен киймайман деб қарор қилгандим. Гап шундаки бу кийимни сотсам ёки қайтариб берсам буни онам билиб қолсалар онам ва мен ёки аёлим ортасида келишмовчилик юзага келиши ва жанжал чиқиши эхтимоли бор. Саволларм қуйидагича : Бу кийимни кийсам бўладими? Шу кийимда намоз ўқиса бўладими? Вадамни бузишимга каффорат тўламайманми? Агар каффорат вожиб бўлса 10 та мискинни таом пулини 1 та мухтож одамга ўзига билдирмай хисоб рақамига пул ўтказса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Каффорат тўлайсиз. Битта одамга беришингиз кифоя қилмайди. битта одамни 10 кун икки маҳалдан таомлантирсангиз ёки 10та одамни икки маҳал таомлантирсангиз адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat