Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўришни тўхтатиш

15:19 / 24.08.2018 | Beck Zod | 3885
Ассалому алайкум! Қадрли устоз-домлалар, сизларга яна бир савол билан мурожаат киляппан. Ушбу масала оилали барча эркакларга тегишли. Одатда барча эркаклар оила қуриши биланоқ биринчи навбатда фарзанд кўришга интилади. Лекин хозирги иқтисодий вазиятни хисобга оладиган бўлсак кўпчилик эркакларни иккита ва учтадан ортиқ фарзандни боқиб ўстиришга имкони етмайди. Хамда аёлларимиз хам бир фарзандни туққанидан кейин озгина ўзига келиб олмоқчи бўлишади ва фарзанд кўришни тўхтатиб туришга харакат қилишади. Сизлардан илтимос, айтингчи, яратгувчимиз Аллоҳ азза ва жалла бу борада биз эркакларга нима буюрган? Ҳомиладорликни олдини олиш воситаларидан фойдаланиш, фарзанд кўришни тўхтатиб туриш ва хоказоларни биз ўзимиз режалаштиришимиз мумкинми? Яъни хозир менга иккитадан ортиқ фарзанд кўплик қилади ёки умуман мен учтадан ортиқ фарзанд кўришни хохламайман деб тўхтатиб туришимиз мумкинми? Ёки фарзанд бўлишини тўхтатишга уринмасдан барчасини Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиб яъни битта фарзанд кўрсам хам 10та кўрсам хам Аллоҳ шуни хохлабди деб хеч қандай хомиладорликни олдини оладиган воситалардан фойдаланмаган холда аёлимизга қўшилишимиз лозимми? Агар умримизни охиригача бундай қилсак Аллоҳ насиб этиб фарзандлар кўпайиб кетса уларни моддий таъминлашчи? Биттадан ортиқ ахли аёли бор эркакларчи, улар нима қилади? Илтимос шу масалага аниқлик киритишга ёрдам берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўплигида ҳам ризқида ҳам ҳеч қандай гап йўқ. Асосийси уларни шариатга мувофиқ тарбиялай олишдадир. Чунки ҳар бир инсоннинг ризқи, умри, яшаш жойи ҳаммасини белгилаб қўйилган бўлади. Аллоҳ уларга ниманидир сабаб қилиб етказиб бераверади. Бизни эътибор қаратишим керак бўлган нарса уларнинг тарбиясидир. Буни Аллоҳ бандаларига юклаб қўйган. Сиз сонга эмас, сифатга кўпроқ эътибор қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat