Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижоратда гуноҳга шерик бўлишдан қочиб ёлғон ишлатиш

20:45 / 24.08.2018 | Raxmatulloh | 808
Ассалому алайкум! Устозлар, мен озиқ-овқатлар дўконида ишлайман. Дўконда очик ойдин харом қилинган чўчқа гўшти, спиртли ичимлик ва сигарет сотилмайди. Аммо шоколад ичига қўшилган ликёрли ва (заспиртованное) вино қўшилган шоколадлар сотилишини кўриб қолдим. У харомми ва у нарсани билмасдан еб қўйиш инсон танасида 40 кун чиқиб кетмайдими? Устоз яна дўконга мендан сигарета ва спиртлик ичимлик қаерда сотилишини сўраб келишади. Мен гуноҳига шерик бўлмай деб билмайман деб жавоб бераман. Била туриб шундай пайтда нима деб жавоб бериш керак? агар чекма зарар ва харом деб айтсам ўзимга ортиқча муаммо ортириб олишим мумкин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳга шукур халқимизнинг маънавий савияси юқорилашиб очиқ-ойдин ҳаромлар билан бирга шубҳаларlан ҳам сақланишни бошладилар. Бу қувончли ва Аллоҳнинг раҳмат-баракаотини жалб қилувчи ҳолдир. Чунки бундай ишлар инсонни дуоси ижобат даражасига кўтаради ва минглаб инсонлар қилолмайдиган ишни дуоси билан рўёбга чиқишига сабаб бўлади. Ҳар бир тараққиётнинг ортида бундай инсонларнинг ҳиссаси улкан бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat