Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирик инсонга ҳаж бадал қилиш жоизми?

20:43 / 24.08.2018 | Samandar Shukhratov | 2470
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тирик инсонга ҳаж бадал қилиш жоизми? Арафа кунларида мозор боришчи мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Касал одамга қилиш жоиз, кейинсалик боришга қаодир бўлиб қолса бориши вожиб бўлади. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ مِنْ خَثْعَمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ فَرِيضَةَ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ فِي الْحَجِّ أَدْرَكَتْ أَبِي شَيْخًا كَبِيرًا لَا يَثْبُتُ عَلَى الرَّاحِلَةِ، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: نَعَمْ، وَذَلِكَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хасъамлик бир аёл келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг бандаларга фарз қилган ҳажи отамга у ўта қариб, улов устида тура олмайдиган бўлганида етди. Мен унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди.
«Ҳа», дедилар.
Бу воқеа видолашув ҳажида бўлган эди».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф шариатга «ҳажжи бадал» деган тушунчанинг киритилишига сабаб бўлган. У муҳаддислар ва фуқаҳолар орасида «хасъамия ҳадиси» номи билан машҳур. Уламолар гапни қисқа қилиш мақсадида ҳадиснинг матнини қайта-қайта такрорлаб ўтирмай, «хасъамия ҳадиси»да келганидек, деб гапни давом эттираверадилар.
Ҳадиси шарифда зикри келаётган ҳодиса Пайғамбаримиз алайҳиссалом Минода ортларига Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳуни мингаштириб кетаётганларида содир бўлган. Хасъам қабиласидан бўлган ўша саҳобия аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиққан ва туяларининг жиловидан ушлаб туриб, ривоятда келган саволни берган.
Набий алайҳиссаломнинг у аёлга берган жавобларидан ҳаж қилиш имконига эга бўлмаган одамнинг номидан бошқа бир киши ҳаж ибодатини адо этиши мумкинлиги келиб чиқади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat