Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндош ришталари

15:33 / 01.09.2018 | Бахтиёр | 643
Ассалому алайкум! Мени исмим Бахтиёр Андижон шахриданман ёшим 41 да. Оилалиман 3 нафар фарзандим бор. Бизнинг ислом шариатимизда қариндош уруғчилик ришталирини узиш қаттиқ қораланлигини диний китобларимизда ўқиганман масжидларда домлалар маруза килишиб айтишган. Мени бир савол ўйлантирябди мени амаким бор у жудаям яхши инсон мен уни жуда Ҳурмат қиламан лекин уни ўғли бор. Ўша ўғли мендан бир ёшга кичкина. Мен ақлимни таниганимдан бери мени доим одамларни хамда танишларимни олдида камситиб одам ўрнида кўрмай менсимасдан паст назар билан қарайди. Мен унга нисбатан ножўя иш қилмаганман ёки ножўя гап гапирмаганман имконим борича амакимни юзи Ҳурматидан яхши муомалада бўлганман. Мен уни кўп маротаба огохлантирганман аввал яхши хам гапириб кўрдим кегин ёмон хам гапириб кўрдим. Хой инсон бу қилаётган муомаланг менга ёқмаябди деб лекин у барибир ўз билганидан қолмади. У ўзи бир ёлғончи кибирли харомхўр инсон. Мен уни шунча йиллардан бери амакимни юзи Ҳурматидан кечириб келдим. Охир оқибат мени шу инсонга нисбатан сабрим тугади. У билан қаттиқ жанжаллашиб уришиб қолдик. Энди бизни ислом шариятимизда бир хадис эшитган эдим. Кибирли инсонга кибирли бўлиш керак камтарин инсонга камтарин бўлиш керак экан. Юқоридаги айтиб ўтилган сабабларни хисобга олган холатда мен ушбу инсон билан батамом алоқани узсам бўладими? Шариатимиз қонунига тўгри келадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Оллох сиздан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўзи бу дунё жуда оз муддат. Сиз унга яхшилик қилишда давом этаверинг. Ўзи бир кун тушиниб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat