Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамлар учун ясаниш

10:52 / 08.11.2018 | Mahmud | 1220
Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки аёллар фақат эрлари учун бўянишлари керак. Лекин минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда кўчаларда кўрамизки кўпчилик аёл-қизлар ясан-тусан қилиб юришади(ногаҳон кўзим тушади). Энг ачинарлиси бу муслима опа-сингилларимизда ҳам кузатилади. Балоғат ёшига етган муслима қизлар ҳам, ҳаттоки, номаҳрамлар билан учрашиш учун шундай қилишар экан. Бу каби иллатлар ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар мавжуд? Бу ҳақида ҳадислар борми? Зора буни билиб, таъсирланиб бу ишларини тўхтатишса. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмон шахс бошқа дин вакиллари олдида ҳақир ҳолатда бўлиб олиш ҳам жоиз эмас. Бунда динимизни хунук ва нафратлантирадиган қилиб кўрсатиш бўлиб қолади. Шунинг учун тоза, динга тарғиб қиладиган, шу билан бирга шариат андозасига мувофиқ кийиниш керак. Аммо эркакларни ўзига жалб қиладиган даражада ясан-тусан қилиш ва юзига сунъий оро беришлар жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat