Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касаллиги туфайли намозга ярамаган одам

09:22 / 10.05.2018 | Одилжон | 631
Ассалому алайкум! Хурматли хайъат аъзолари, Шайх хазратларининг шогирдлари. Аллоҳ хайрли ишларингиз учун сизларни Ўз даргохида мукофотласин. Мени саволим қуйидагича. Бир онахон ёшлари 87 да экан, намоз ўқишга ярайдилар, бирок шифокорлар у кишига энгашиш, бошни гавдадан пастга тушириш, касалликлари сабаб (намозда руку ва сажда қилиш) соғлигингизга қаттиқ таъсир қилади, хафвли холат дейишибди. Шу онахон мендан сўраб беришимни илтимос килдилар. Намозни қай тарзда адо этишлари лозим бўлади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сажда қилолмайдиган одам ишора қилади. Ишоранинг оз кўпи йўқ, қодир бўлганча. Аллоҳ таолонинг фазли карами билан шу ишора билан ўқилган намоз Аллоҳ таолонинг наздида пешонани ерга қўйиб сажда қилинган намознинг мислича бўлади. Қиёматда жавобгарликдан қутилиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat