Ассаламу алайкум. Аср ва хуфтон намозидан олдин 4 ракъат суннат намози ҳақида нима дейсиз? Бу намозлар суннатда борми?
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда бор. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда ўқимаганликлари учун доимий ўқиладиган суннат намозлари қаторига кирмаган. Истаган одам ўқийверади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077