Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин ва қайнона қайнота

00:00 / 12.12.2010 | eski savollar | 6296
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Бир вазиятда қандай ё'л тутиш ҳақида со'рамоқчи эдим. Жавобингиздан умидворман. Тасаввур қилайлик, бир оила. Қайнота, қайнона, о'г'ил ва келин. 2 набира ҳам бор. Қайнота, қайнона кексайиб, инжиқлашиб қолишган. 35 йилдаб буён золим эри томонидан хорланиб келган қайнонага доимо узатилиб кетган қизи далда бо'лган. Қайнона учун қизи ҳаммадан устун. Бироқ келинининг гапларини эшитмайди ҳам. Униннг фикри ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Қизи билан ҳар куни қо'нг'ироқлашилади (илойим сог' бо'лишсин), бу уйда бо'лаётган ҳар бир ишдан қайинегачи хабардор, доимо маслаҳатга (ба'зида жудаям о'ринсиз), ёрдамга (раҳмат) тайёр. Қайнона қайнота уйда. Келин ҳам уйда бола тарбияси, уй ишлари билан банд. Уйда атмосфера жудаям ог'ир. Қайнона қайнота ҳар куни ё'қ деганда 1 марта бақир-чақир қилиб олишади. Нимагадир келин ва о'г'илга "болаларим" деб қаралмайди. Олада келин ко'п ҳолларда эрининг ко'нглига қараб, унинг айтганини қила олмайди. Чунки оиланинг кекса а'золарининг бу масаладаги фикри бошқача. Келин менман. Хо'жайиним бошқа гапни гапирадилар, ойижон бошқа гапни. Қайнагачим келиб, эриз сиззи ноқулай аҳволга солаяпти, айб унда, деганидан бери бу уйдаги ҳамма-ҳаммани, хо'жайинимни ҳам ёмон ко'риб кетдим. Нафас олишим ҳам қийинлашаётгандек го'ё. Кичкинам яқинда 1 ёшга то'лади. О'зим ишлайман, Ишхонам ҳафтада бир бориб келишимга шароит яратиб берган. Ишга борсам ҳам узог'и йрим кунда уйда бо'ламан. Аммо юрагимни эзаётганларни озгина унутиб, хаёлимни ишхонадаги вазифаларим эгаллайди. Оила қургунимча бир умр о'қиб, ишлаганман. Энди онда-сонда ишга боришим ҳам уйимдагиларга, жумладан хо'жайинимга ог'рлик қилаётгандек. Уйим тинч, унда о'з о'рним бо'лганда ҳам рози эдим. О'зимни аслида ҳақ-ҳуқуқсиз, фақат бурч ва мажбуриятларга эга жонсиз буюмдек ҳис қиламан. Ё'қ, жонсиз эмас. Куну тун яна нимадан жанжал чиқар экн, нима ишим, нима гапим ёқмас экан деб, урагим зириллаб туради, демак жонлиман. О'й-хаёлларим ичида адашиб қолдим. Аллоҳнинг о'зи менга ва яқинларимга сабр берсин, Сиздан таскин со'зларини, жоиз бо'лса танбеҳингизни ҳам эшитсам. Олдиндан миннатдорман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг ташвишларингизга шерикман. Минг афсуслар бўлсинким, илмсизлигимиз, жоҳиллигимиз туфайли бўлмагур нарсаларга уриниб, ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам арзимаган нарса туфайли хафа қилиб юрамиз. Турмушинмизни заҳарга айлантирамиз. Аслини олганда ўша нарсалар арзимаган, ақли ишлатиб қаралса, кулгули нарсалар бўлади. Сизларда ҳам шу ҳолатнинг бир кўриниши бор экан. Нима қилиш мумкин. Кекса, кесаман демаса, ёш, ёшман демаса, шариатни ҳакам қилиб олмаса, шундай бўладида. Сиз кўп куюнманг. Ўзингизни ва болаларингизни аянг. Эрингиз билан яхши бўлишга ҳаракат қилинг. Қарияларга ўзларига яраша, яхши муомала қилишга урининг. Уларнинг жанжалларига эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Ибодатни ихлос билан қилиб, Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўранг. Сабр қилганингизга ажр оласиз. Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади. Биз ҳам сизга шерикмиз, дуоларимизда биргасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat