Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хазрати Али р.а

15:42 / 09.09.2018 | Shukrulloh | 5644

Ассалому алайкум! Азиз устозлар динимизга қилаётган ҳолис ҳизматларингизни Аллоҳ ўзи мукофотласин биз илмсиз бандаларига ҳам Аллоҳ таоло илм ва ҳикмат ато этсин. Устозлар саволим Хулофои рошидин Хазрати Али р.анҳу ҳақларида биз бир Қори акадан эшитдик у кишини тоғалари ҳам водийни катта домлаларидан у киши айтдики Али р.а вафот этганларида у кишини жасадларини ўз юртига олиб кетиш учун 8 ўлкадан подшоҳлар бориб бир бирлари билан талашишган экан шунда Али р.а ни ахли байти 8 та тобут ясаб ичидан биттасига Али р.а ни солиб 8 та подшоҳга тарқатишган экан ва тобутни очмасдан кўмишни айтишган экан лекин подшоҳлар йўлда ҳаммалари очганда ҳаммасида Али р.а ни жасадлари бор экан ва қабрлари саккизта экан бу жойлар Шоҳи мардон деб аталар экан бизда Фарғона вилоятидаги Шоҳи мардон ҳам шу 8 тани биттаси экан ва бундан ташқари дунёда яна 7 та Шоҳи мардон бор эмиш буни эшитиб мен инкор қилдим чунки мен бу гапни ҳеч қайси китобда ҳам маʼрузада ҳам эшитмаганман мени бу гапимга қори ака ҳам шу даврада ўтирган қорилар ҳам қаттиқ жавоб беришди айтишларича бу каромат экан кароматга ишонмаслик иймонга зарар берар экан лекин мен фикримдан қайтмадим улардан ҳужжат талаб қилдим улар воҳобийлар ҳамма нарсага ҳужжат сўрайди кароматларга ишонмайди сенҳам ўшаларга эргашяпсан деб мени маломат қилишди мен тўғри қилдимми. 2 чи саволим Али р.а ни Иброҳим исмли ўғиллари болганми у киши қувватда тенги йўқ эмиш ҳатто оталари Али р.а танимасдан 3 кун жанг қилган экан унга фақат Али р.ани кучи етган экан бу гап ҳақида ҳам улардан эшитдим лекин бу гапга этироз билдирмадим. 3 чи саволим эса Тошкентдаги бир имом домла Абу Ҳанифа р.а ни Али р.анҳудан таʼлим олган деди мени билишимча Али р.анҳу Ҳалифаликларини 5- йилида ҳаворижлар томонидан шаҳид этилган бу воқеа таҳминан 40- ҳижрийга тўғри келади Абу Ҳанифа р.а эса 70-ҳижрийда туғилганлар мени малумотим шу бу гапни имом домла жума ҳутбасида айтдилар қайта қайта айтдилар ўзларидан сўраwга имкон тополмадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу тўқима ва мутлақо асоссиз гап. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat