Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайноқ сув билан ҳашоротларни ўлдириш

19:37 / 13.09.2018 | Хайрулло Жаббаров | 1005
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, динимиз равнаки йўлида қилаётган амалларингизни Аллоҳ хайрли, манфаатли ва бардавом айласин. Биз авом халққа эса яхши издош бўлишни насиб этсин. Сиз азизларга берадиган саволим бир қарашда, балки аслида хам унчалик ахамиятга эга эмасдир, лекин иссиқлик билан бирор жонни азоблаш мумкин эмас деган гап қайноқ сувга хам тегишлими ёки фақат олов хақидами билгим келди. Чунки кўпинча қишлоқ жойларда иссиқ фаслларда турли хашоротлар, асосан қовоқ арилар хар ерга ин қуриб ташлайди ва зарар беради. Бундай холатда кўпчилик қайнатилган сув сепиб уларни йўқ қилишади. Бу холат шариатимизда қандай бахоланади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда олов келган. Қайноқ сув билан ўлдириш ман қилинганини билмаймиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْثٍ، فَقَالَ: إِنْ وَجَدْتُمْ فُلَانًا وَفُلَانًا فَأَحْرِقُوهُمَا بِالنَّارِ، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ أَرَدْنَا الْخُرُوجَ: إِنِّي أَمَرْتُكُمْ أَنْ تُحْرِقُوا فُلَانًا وَفُلَانًا، وَإِنَّ النَّارَ لَا يُعَذِّبُ بِهَا إِلَّا اللهُ، فَإِنْ وَجَدْتُمُوهُمَا فَاقْتُلُوهُمَا 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир черикда юбориб: «Агар фалончи ва фалончини топсангиз, иккаласини ўтда ёқиб юборинг», дедилар. Кейин йўлга чиқмоқчи бўлганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга фалончи ва фалончини ўтда ёқиб юборишни буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳ азоблайди. Агар икковини топсангиз, уларни қатл қилинг», дедилар». 

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ عِكْرِمَةَ: أَنَّ عَلِيًّا رَضِي اللهُ عَنْهُ حَرَّقَ قَوْمًا، فَبَلَغَ ابْنَ عَبَّاسٍ فَقَالَ: لَوْ كُنْتُ أَنَا لَمْ أُحَرِّقْهُمْ، لِأَنَّ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُعَذِّبُوا بِعَذَابِ اللهِ، وَلَقَتَلْتُهُمْ كَمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ بَدَّلَ دِينَهُ فَاقْتُلُوهُ 

Икримадан ривоят қилинади:
«Алий розияллоҳу анҳу бир (муртад) қавмни ёқиб юборди. Бу Ибн Аббосга етганда, у: «Мен бўлганимда, уларни ёқиб юбормаган бўлар эдим, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг азоби билан азобламанглар», деганлар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким динини алмаштирса, уни ўлдиринглар» деганларидек, уларни ўлдиртирган бўлар эдим», деди».

Изоҳ: Имом Табаронийнинг ривоят қилишича, ўша одамлар зоҳиран мусулмонмиз деб юриб, кейин эса Исломдан чиқдик, деб эълон қилишган. Улар Алий розияллоҳу анҳуни худо дейишгача боришган. Алий розияллоҳу анҳу аввалига уларга яхши муомала қилади, лекин кўнишмагач, уларни ўлдиришга буюради. Уларнинг ёқиб юборилиши Алий розияллоҳу анҳунинг қўл остидаги баъзи одамларнинг тасарруфи бўлиши ҳам мумкин, чунки у кишига Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг мазкур гапи етказилганда, «Тўғри айтибди» деб, тасдиқлаган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat