Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кийимни тўпиқдан пастгача тушириб юриш

00:00 / 18.12.2010 | eski savollar | 707
Ассаламу алайкум! Мен Набий алайҳисаломнинг Кийимни то'пиқдан пастга тушуриб юриш гуноҳ ҳисбланишини мазудаги ҳадисини о'қиб қолдим. Ҳозир эса қиш. То'пиқгача кийимни тушурмасак, оёқ совуқ қотади. Кийимни то'пиқдан пастга туширишнинг ҳукми нима? Макруҳми ёки ҳаромми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Совқотганлар туширмайдилар. Мазкур ҳадисда такаббурлик ҳақида сўз борган.КАЛТА ИШТОН КИЙИШ МАСАЛАСИКўпчилик орасида баъзи ихтилофчи гуруҳларни калта иштонлар деб аташ ҳам одат бўлган. Бу ўша гуруҳга мансуб кишиларнинг бу ишга алоҳида эътибор бериб, кўпчилик билан у ҳақда тортишганлари, кийинишда ўзларига ўхшамаганларни қаттиқ айблашиб, турли фатво ва ҳукмлар чиқарганидан келиб чиққан одат бўлса керак. Ҳозирда одамлар орасида унча кўп гапирилмаётган бўлса ҳам, барибир бу гап борлиги, унга кишилар яна тўқнаш келишлари мумкинлиги эътиборидан ушбу масалада уламоларнинг қарашларини баён қилиб қўйишни маъқул топдик.Бу масалада ихтилоф чиқарадиганлар ушбу мавзуҳда келган ҳадиси шарифларга бир ёқлама қарашлари асосида иш тутганлари учун тушунмовчилик келиб чиққанлигини кўпчилик уламолар таъкидлайдилар. Бу гапни ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириш йўли билан баён қилсак, тушунарли бўлар деган умиддамиз.Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу айтди:«Абу Саъийддан изор ҳақида сўрадим. Бас, у:«Хабардорини топдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, мусулмоннинг изор тутиши икки болдиргачадир. Ундан икки тўпиққача танглик ёки гуноҳ йўқ. Икки тўпиқдан пастга тушган нарса дўзахдадир».Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилган.Янги зоҳирийлар ушбу ва унга ўхшаш маънодаги ҳадисларнинг зоҳирий маъносини маҳкам ушлаб олиб, ишон ёки шимининг пойчаси тўпиғидан пастга тушган ҳар бир одамни дўзахга тушиши ҳақида фатво чиқаришдан толмайдилар. Улар ўзларининг бу ишларида бирор масалада ҳукм чиқаришдан олдин бир мавзуҳдаги ҳадисларни жамлаб, солиштириб кўриш қоидасига амал қилмаганлари учун шундай хулосага келишган. Аслида эса, агар бирор ҳадис маъносини яхши тушуна олмай қолсак ёки ўша ғайриоддий ҳолатни кўрсак, дарҳол шу мавзудаги бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Ана ўшанда умумий солиштириш йўли билан мазкур ҳадисни тўғри тушуниш имконига эга бўламиз.Янги зоҳирийларнинг пойчаси тўпиғидан пастга тушган одам дўзахи бўлиши ҳақидаги гапидан хабардор бўлган одам, наҳотки, Иймонда, Исломда, ибодатда, тақводан юрган одам ҳам биргина пойчаси тўпиғидан пастга тушгани учун дўзахи бўлса, деган гапни хаёлига келтириши турган гап. Аммо аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабидаги мўҳтараф фиқҳий мазҳабларга эргашган мусулмонлар оммасининг фақиҳлари бу масалага эски ва янги зоҳирийлардан фарқли қараганлар. Улар бу масалани ҳам, бошқа масалалар каби, бирор масалада ҳукм чиқаришдан олдин бир мавзуҳдаги ҳадисларни жамлаб, солиштириб кўриш қоидасига амал қилган ҳолларида ва Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дийни, қиёматгача боқий қолувчи дийни ва барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берувчи дийни Исломнинг умумий мақсадлари, ҳикматлари ва қоидалари асосида ҳал қилганлар.Улар аввало кийиниш борасида Исломнинг умумий таҳлимотларига назар ташлаганлар ва бу ҳақда қуйидаги икки ривоят ва уларга ўхшаган бир канча матнларни топганлар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бўлди», дедилар».Ушбу ҳадиси шариф инсон ҳаётида ҳар куни, ҳар доим такрорланиб турадиган ҳолатлардаги умумий исломий қоидани баён қилмоқда.Бошқа динлар, тузумлар ва халқларнинг ушбу борадаги тасарруфларига қарасак, Исломдаги каби мўҳтадилликни кўрмаймиз. Улар ёки у тарафга, ёки бу тарафга оғиб кетган бўладилар.Қайси бирлари еб-ичиш, кийиш ва садақа ишларида тарки дунё йўлини тутиб, имкони бор нарсани қилмай ўзини ўзи қийнайди. Албатта, ҳозирда бу тоифадагилар оз. Кимдир ҳаётни еб-ичиш, кийишу ўйин-кулгудан иборат деб хаёл қилади. Бутун имкониятларини мазкур нарсаларга сарфлайди. Еб-ичишда ҳам, кийинишда ҳам, садақа қилишда ҳам доимий ва чегарасиз равишда исрофга йўл қўядилар. Энг ёмони, бу масалада дунёқарашлари нотўғри бўлганидан еядиган таомлари, ичадиган ичимликлари, киядиган кийимлари ва қиладиган садақалари ила манманлик, мутакаббирлик қиладилар. Ҳозирда худди шу тоифа кўпчиликни ташкил қилади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:«Модомики, сенда икки нарса: исроф ва манманлик бўлмаса, хоҳлаганингни е, хоҳлаганингни кий».Иккисини Бухорий ривоят қилган.Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббоснинг бу ҳикматли гаплари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳлимотларини У зотдан эшитган кишининг ўз иборалари билан айтиши, десак хато бўлмас. Яна шуни таъкидлашимиз лозимки, ушбу ривоятларда Аллоҳ ҳалол қилган, ҳалол-пок йўл бидан топилган неҳматлар ҳақида сўз кетмоқда.Ушбу Имом Бухорий ривоят қилган икки ривоятда Исломдаги кийиниш қоидалари исроф ва манманликдан четланиш асосида эканини тушуниб олдик. Буни кийими ила манманлик қилиб юрганларни қораловчи ҳадислар ҳам таъкидлайди.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».Икки шайх ривоят қилганлар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб мутакаббирлик қилгани қандоқ оқибат ила тугаганини ажойиб васф қилиб, сиз билан биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашликдан қайтармоқдалар.Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар экан. Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. У кунлардан бир кун,«…ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди».Бунга ўхшаш нобакорларни, ўзини ўзгалардан арзимаган нарса ила устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай ютиб юборишга тайёр экан. Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда айтганларидек, «Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади».Яъни, у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса, унинг абадий ҳоли қандоқ бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилайди.Ким ана ўшандоқ ҳолга учрамай деса, зинҳор базинҳор кийими ила манманлик қилмасин.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Осилтириш изорда, кўйлакда ва саллададир. Ким ўша нарсалардан бирортасини манманлик ила осилтириб юрса, Аллоҳ қиёмат куни унга назар солмас», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.Биз «осилтириш» деб таржима қилган ибора арабчада «исбол» дейилади ва кийим-бошга тегишли гапларда такаббур ва мақтанчоқлик учун мазкур кийимларни керагидан ортиқ узайтириб олишни англатади.«Изор» кишининг белидан пастига тутиладиган лунгисифат кийим эканлиги аввалда бир неча бор такрорланди. Албатта, инсоннинг белидан пастини тўсиш учун кийиладиган бошқа номдаги либослар ҳам шу маънога қўшилади.«Кўйлак» арабчада «қомийс» дейилиб, ўзларининг одатларидаги кўйлакни англатса-да, бошқа унга ўхшаш кийимларни ҳам ўз ичига олади. Кўйлакни осилтиришга унинг енгини керагидан ортиқ равишда манманлик учун узайтириб олиш ҳам киради.«Салла» маълум бош кийими. Уни шариатга номувофиқ осилтириш бир учини такаббур ила ҳаддан ташқари узун ташлаб юришдир.Кўриниб турибдики, кийимни осилтириб юриш фақат ишон ёки шимга эмас, бошқа кийимларга ҳам оид экан. Ҳаммасида ҳам осилтириш кибри ҳаво, мутакаббирлик ила бўлиши қораланган экан.Энди ўз-ўзидан кийимни осилтириб юриш кибр ва манманлик учун бўлмасачи, деган савол пайдо бўлади. Худди шу савол собаи киромларда ҳам бўлган. Қуйида ўша саволни ва унинг жавобини ўзидан жамлаган ҳадиси шарифни ўрганамиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар. «Ё Аллоҳнинг Расули, албатта, изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қолади?» деди Абу Бакр.«Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан», дедилар».Бешовлари ривоят қилганлар. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам баъзи одамлар манманлик, гердайиш, мутакаббирлик ва бошқаларни камситиш учун турли йўлларни қўллаб келишган ва келмоқдалар. Ана ўша номаъқул йўллардан бири кийим-бош ила манманлик қилишдир. Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилгани ҳаммага маълум. Ана ўшалар қаторида Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир. Ҳаром қилганда ҳам, қаттиқ лаҳжада ҳаром қилганлигини ушбу ҳадиси шарифдан билмоқдамиз.«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас».Ўша пайтда Арабистон шароитида кийим билан мутакаббирлик қилиш кийимни керагидан узун қилиб олиб, бошқаларни писанд қилмай, узун кийимни ерга судраб юриш билан ифода қилинар эди. Бу ҳадиси шариф ким ўша ишни қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унга қарамаслиги, ундоқ нобакор банда ўз Роббисининг назаридан қолиши ҳақида сўз юритмоқда. Қиёмат куни бундоқ ҳолга дучор бўлиши банда учун чексиз мусибатдир. Шунинг учун, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу гапни эшитиш билан ҳассос инсон Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дарҳол ларзага тушдилар.«Ё Аллоҳнинг Расули, албатта, изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қолади?» деди Абу Бакр».Изор тикилмайдиган, инсон киндигидан пастига тутиб оладиган кийим эканини аввал ўрганган эдик. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг изорлари қўл билан ушлаб юрилмаса, бир тарафи ерга тушиб қоладиган экан. Ўша ҳолат ҳам қиёмат куни мазкур бахтсизликка сабаб бўладими, деган савол беришларидан у кишининг ўзлари ҳақида қайғураётганлари кўриниб турибди. Ҳақиқатдан ҳам шундоқ бўлиши мумкинми? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга қуйидаги жавобни бердилар:«Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан», дедилар».Демак, асосий иллат манманликда экан. Айниқса, Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўхшаш етук инсонлардан манманлик содир бўлиши эҳтимолдан узоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гувоҳликлари ўзи етарли. Мусулмон инсон манманлик, мутакаббирликнинг турли кўринишларидан доимо узоқда бўлиши керак. Жумладан, ушбу бобда ўрганганимиз кийим-бош билан кеккайишга ҳеч йўл қўймаслиги керак. Бунинг эҳтиёт чораси ўлароқ, манманликка олиб борадиган кийимларга яқинлашишдан сақланмоқ маслаҳат берилади.Аниқроқ қилиб айтсак, бу масаланинг бир жойигина ихтилофларга сабаб бўлади. Кийимни манманлик ила осилтириб юриш ҳаром эканлигида ҳеч ким хилоф қилмайди. Хилоф изор ва унинг ўрнини босадиган шим, шалвор каби кийимларни манманликсиз тўпиққа тушириб юрилса нима бўлади, деган савол жавобидадир.Бу саволга янги ва эски зоҳирийлар қаттиқ гапларни айтадилар. Бошқалар эса, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳадисларини далил қилиб, манманлик учун бўлмаса, унча қаттиқ гапга ўрин йўқ, дейдилар.Имом Санъоний ўзларининг «Субулис салом» номли китобларида изорни манманликсиз тўпиқдан пастга тушириб юришни Нававий ва бошқалар макруҳ, дейишган, деган гапни келтирганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat