Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Корея ошхонасида овқатланиш

22:52 / 17.09.2018 | Nuriddin | 2071
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Кореяда саломлашиш бўйича берган саволимни телеграм каналига қўйибслар буни шу ердаги танишларимга жўнатдим ҳамалари ҳурсан бўлиб раҳмат айтишди, чунки бу кўпчиликни қийнаб келётган савол эди. Сизларга ҳам катта раҳмат. Бир таниш хожи ака яна бир саволни сўрашимни айтганди, дамолиш кунлари базида кўчага айналгани чиқамиз, карейс чойхонасига кириб овқатланамиз. Албатта ҳалол масаллиқдан бўлган таомни. Шу таом сузилган идишга чўчқа гўштли таом сузиб бошқаларга берилган бўлиши мумкин. Шу идишдан овқатланса бўладими? Умуман динсизларни таомини еса бўладими? Карейслар кўпчилиги ҳеч қайси динга эътиқод қилмайди. Ўзим бир нечтасидан сўраганман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳалол дегандан мол қўй гўштини ирода қилган бўлсангиз уни сўйилишини ҳам билиш керак. мусулмон ёки насроний “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўйган бўлиши шарт. Мол ёки қўй гўшти бўлишини ўзи кифоя қилмайди. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 

121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар.
Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади.
«Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар».
Шунингдек, аввал ўтган оятларнинг ҳукмига биноан, аҳли китобларнинг сўйиши ҳам ҳалолдир. Бошқаларини эса ейиш мутлақо мумкин эмас.
«Шубҳасиз, у фисқдир».
Яъни Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейиш фисқ, яъни диннинг амридан чиқишдир.
«Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар».
Шайтоннинг дўстлари бўлмиш кофир ва мушриклар имконлари борича сизлар билан тортишадилар. Турли масалаларда, жумладан, Аллоҳнинг номи зикр этилмай сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ҳақида ҳам тортишадилар. Сизлар уларнинг гапларига, тортишувларига ҳеч эътибор бермаслигингиз керак.
«Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар».
Аллоҳнинг гапини уқмай, ўзганинг гапига юрган одам мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Аллоҳнинг амрини тутмай, бошқанинг амрини тутган киши мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Ҳатто ҳайвонларни сўйишда Аллоҳдан бошқанинг амрини тутиш ҳам ширк ҳисобланади. Кофир бўлиш эса умуман бошқа кулфат. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat