Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дин яратилганми?

14:35 / 20 сентабрь | Asad | 626
Ассалому алайкум! Устоз саволларимизга жавоб бераётганингиз учун раҳмат. Дин яратилганми ёки яратилмаганми? Дин қачон пайдо бўлган деган савол берилган эди.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон яратилгандан бери Яратувчининг Ўзи инсонлар қандай яшаса саломат бўлиши ва охиратда Аллоҳнинг розилигига эришиш учун дастурул амал бўлган китобларни ва уларни намуна тарзда кўрсатиб берадиган пайғамбарларни юборган. Ҳамма пайғамбарларнинг дини битта. Ҳолатга қараб шариатлари, тутган йўллари бир оз фарқ қилган. Қачон бир пайғамбарнинг китоби ва Аллоҳ томондан келтирган шариати ўзгартирилиб бузиб ташланса Аллоҳ яна бир пайғамбарни ва у билан дастурул амал бўлган китобни нозил қилаверган. Ўшаларнинг энг охиргиси пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва китоби Қуръондир. Улар шунчалик даражада мукаммалки то қиёмат кунигача дастурул амалликдан тушмайди. Йиллар ўтиши билан унинг ҳақиқатлари зоҳир бўлиб бораверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat