Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул алмаштириш ҳақида

00:00 / 17.04.2007 | eski savollar | 3806
Шайҳ ҳазратлари.а) Баъзи одамлар карз килиб $ олишса бир неча муддат утгандан кейин сум килиб кайтаради. (ёки аксинча аввал сум кейин $ кайтаради) б) Мисол учун Бир одамга (сум) ёки $карз берсангиз бир неча кундан кейин пулни бир кисмини сум,колган кисмини $ килиб кайтаради.Бундай килса буладими. жавобА - Бўлади. Аммо қийматни аниқ бериш керак. Аввалдан келишиб олиш керак. Б-) Бўлади. Аммо аввал айтилганидек, низо чиқадиган ҳолатларниг олдини олиш керак. дегансиз. агар $ни хисобида (мисол 30$га) товарни насияга сотсам сотган кунимда курс бошкача булса,1 хафтадан кейин пулни олсам курс яна бошкача булса.кайси кундаги курс буйича пулни оламан еки келишишимизга богликми.2)насияга олганда баъзилар 10- кун ичида пулни бераман дейди бу тугрими (5, 9кунда беришихам мумкин)3)хозир бир хизмат тури очилган. бунда сизга бир одам келиб 5000сум туласа шундан 2%фойда хисобида олинаркан.бундай хизмат курсатсак буладими одамларга.4)хозир карталар сотиляпти. компанияда 5000 сум, лекин сотувдаги нархи 4900,5000,5200 булса бу ''бир хил пулни бирини оз, иккинчисини куп килиб олди сотди килиш'' рибо булмайдими.(билишимча бу карталарни хаммаси сиз жавоб езганингиздек обнал (ношаръий) йул билан олинган. яна билмадим. АЛЛОХ билгувчи.шуларни олиб сотсам буладими.албатта биз хам бир оз фойдаланган холда мисол 55005 ) 5$ тел картани 5850-5900сотишади шу кунни курсига угирсангиз 6300-6350 тугри келади (яна уша яхшимас йул билан олишган манимча) яна билмадим АЛЛОХ билгувчи.булардан олиб сотсак буладими.албатта биз хам бир оз фойдаланган холда мисол 65006) баъзиларга товар сотаман десангиз накдга 28. насияга 30. кафолатсиз берсангиз 27. дан оламан деса шундай савдо килиш мумкинми. икки томон келишган холда.7) бир кун пул алмиштирмокчи булиб бир танишим менга пулни алмаштириб келинг деди.у уйда утириб турса мен у ер буерга бориб алмаштиришим керак эди.мен шу ишни хеч килгим келмади.еки шу инсонни хожатини чикарсам булармиди.Ибн Умар р.а.дан пайгамбаримиз Мухаммад алайхи саллом хадисларини укидим (абу довуд лафзида хам) шундан куркдим. еки укиб яхши тушунмаганманми.Саволларим жуда майда менимча лекин шу саволлар хеч кетмаябди бошимдан.Пайгамбаримиз МУХАММАД алайхи саломни хадислари бор менимча куп савол яхши эмаслиги хакида лекин турли хил саволлар мени жуда кийнайди. бу холатлар динда чукур кетишми барким. шу холатдан кандай чикиб кетишни маслахат берасиз.сизни шаръий жавбларингизга кура ишни бошлашимни маслахат берасизми.илтимос бир дуо килинг. ШАЙХ хазратлари. ХУДО ХОХЛАСА доимо сог-саломат булинг. бизни оилангизни бахтига умриз узок булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

А - Бўлади. Аммо қийматни аниқ бериш керак. Аввалдан келишиб олиш керак. Б-) Бўлади. Аммо аввал айтилганидек, низо чиқадиган ҳолатларниг олдини олиш керак. дегансиз.2. Тўғри.3. Бу савол тушунарсиз.4. Мазкур карталар пул бирлиги эмас. Балки пулга бичилган хизмат белгиси. Уни икки томон келишуви ила олди-сотди қилса бўлади.5. Мазкур карталар пул бирлиги эмас. Балки пулга бичилган хизмат белгиси. Уни икки томон келишуви ила олди-сотди қилса бўлади.6. Бир йўла бирданига бирдан ортиқ савдони қилиб бўлмайди. Улардан бирини танлаб олиб ўшани охирига етказиш керак.Ҳадислардан бир ёки иккитасини ўқиш билан иш битмайди. Бунинг учун фиқҳ илми олимлари меҳнатидан фойдаланиш керак. Сиз савдо ва рибо тўғрисидаги қоидаларни билмаганингиз учун бошингиз айланиб қолган. Ўша қоидаларни билмагунингизча шундай ҳол давом этаверади. Илмли одамни топиб ўрганиб олиш керак. РИБО ФАСЛИ«Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса,Молни молга алмаштиришда икки ақд қилувчидан бирига келадиган эвазсиз ортиқча мол рибодир.Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади:«Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши, уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар», (275-оят).Аллоҳ таоло «Бақара» сурасидаги бошқа бир оятда:«Эй, иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг», деган (278-оят).Аллоҳ таоло: «Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратур ва садақаларни зиёда қилур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас», деган (Бақара. 276 оят).Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, хол қўювчилик баҳосидан ва хол қўйишдан, рибо ейишдан ва беришдан наҳий қилдилар. Ва сувратчини лаънатладилар». Бухорий ривоят қилган.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва улар баробардилар», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадисдан рибо қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолишини билиб оламиз:1. «Рибохўр»Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам, албатта, У зоти таолонинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.2. «Унинг едирувчиси»Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки, у ҳаром қилинган йўл билан молиявий муомала қилди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиш керак эди.3. «Котибини»Яъни, рибо муомаласини ёзиб ҳужжатлаштирган шахс. Чунки, у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди. Шундан касб қилди. Ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.4. «Икки шоҳидни»Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки, у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишига рози бўлгани, ўша ҳаром ишни тан олгани аломатидир.Унинг иллати миқдор, яъни, кайл ёки вазн билан жинснинг бир хил бўлишидир.Яъни, рибо ҳосил бўлиши учун муомаладаги моллар кайл – идишда ўлчанадиган ёки вазн - торозуда тортиладиган бўлиши ва иккиси бир жинсидан бўлиши керак.Буғдой, арпа, хурмо ва туз кайлийдир. Тилло ва кумуш вазнийдир. Улардан бошқалари урфга биноандир.Кайл - зироат маҳсулотларини, хусусан хурмо, буғдой, арпа кабиларни махсус идишда ўлчашдир. Мисол учун, соъ номли идишга маълум миқдорда махсулот сиққан. Ўшанга ўхшаш идишларни ўлчов қилиб олиб, махсулотлар миқдорини ўлчаганлар.Вазн деб тилло ва кумушни торозуда тортишга айтилади.Агар икки сифат мавжуд бўлса, зиёда ва нася ҳаром бўлур.Шундан келиб чиқиб рибо икки хил бўлади:1. Рибо ал-Фазл:Олтин, кумуш, буғдой, арпа, туз ва хурмолардан бир жинсдаги нарсани алмаштиришда зиёда олишдир. Буни савдо рибоси ҳам дейилади.2. Насия рибоси:Қарзни адо этишни кечга суриш эвазига олинадиган фойда. У оддий қарз бўлса ҳам, сотиб олинган нарсанинг нархи бўлса ҳам бари-бир.Рибо ҳосил бўлиши учун икки сифат: ўлчов ва жинс бир бўлиши шарт. Мисол учун, тиллони тиллога сотса ва бири иккинчисидан кўп бўлса, рибо ал-фазл бўлади. Бу ерда жинси ҳам бир хил, ўлчови ҳам бир хил нарсада бир тараф фазл-ортиқча нарсани эвазсиз олмоқда. Агар бир кило буғдойни қишда олиб, ёзда уни бир ярим кило қилиб қайтаришга келишилса, насия рибоси бўлади. Бу ерда жинси бир хил, ўлчови бир хил ва муддат ўтиши билан бир тараф эвазсиз молга эга бўлмоқда.Шунинг учун ҳам, Агар жинс ва ўлчов бир хил бўлмаса, зиёда ҳам, насия ҳам ҳалол бўлур.Мисол учун, тилло ёки кумушга хурмо ёки буғдой олиш. Буғдойга арпа олиш. Тиллога кумуш олиш ва ҳоказо.Демак, кайл ва вазнла ўлчанадиган молларда рибо бўлади. Қийматига қараб ўлчанадиган ҳовли жой, ҳайвонлар ва асбоб анжомлар каби нарсаларда рибо бўлмайди. Мисол учун бир қўйни икки қўйга алмашиш мумкин. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тиллога тилло, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз ўхшашига ўхшаш, тенгма тенг, қўлма қўл. Қачон ушбу аснофлар ихтилофли бўлса, агар қўлма қўл бўлса, қандоқ хоҳласангиз сотаверинглар», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса, батаҳқиқ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам бари бир», дейилган. Бешовлари ривоят қилган.Абу Довуднинг лафзида: «Тиллога тилло; ёмбиси ҳам чекилгани ҳам. Кумушга кумуш; ёмбиси ҳам чекилгани ҳам», дейилган.Ушбу ҳадисда зикр этилган моллар рибовий молларга киради. Уларнинг жинси бир хил бўлганда алмаштиришда миқдори ҳам бир хил бўлиши ва қўлма-қўл айрибош қилиниши шарт, акс ҳолда рибога айланиб қолади. Мазкур молларда ҳеч бир шаклда бир жинсдан молни алмаштиришда зиёдага ва кейин беришга йўл қўйиб бўлмайди. Мисол учун тиллога тилло сотиладиган бўлса, албатта, оғирлиги тенг бўлиши керак, қўлма-қўл олди берди бўлиши керак. Яхши ёки ёмон навлигига қараб, кейин бериш шарти билан бирининг миқдорини ўзгартириб бўлмайди. Агар савдодаги нарсанинг жинси ихтилофли бўладиган бўлса қўлма-қўл бўлиши шарт, бўлмаса рибо бўлади. Аммо, миқдори бир хил бўлиши шарт эмас. Мисол учун тилло билан кумуш алмаштириш, сотиш бўлса қўлма-қўл бўлса бўлади. Вазни бир хил бўлиши шарт эмас. Бу бўлиши мумкин ҳам эмас. Чунки икки жинсдаги нарса икки хил қийматга эга. Шунинг учун уларнинг қиймати ва миқдори икки тарафнинг ўзаро розилиги билан бўлади.Бу ҳукм сиртдан қараганда ғалати туюлади. Чунки, бир хил жинсдаги нарсаларни алмаштиришда уларнинг миқдори бир хил бўлиши нима учун шарт қилинган? Ахир бир хил нарсанинг яхши ёмону борку? Яхшиси қиммат, ёмони арзонроқ бўлиши ҳам аниқку?! дейиш мумкин. Мисол учун, маълум миқдордаги яхши буғдойга, ундан кўпроқ ёмон буғдойни алмаштириш нима учун ҳаром қилинган? Чунки, дейди улмоларимиз бу саволнинг жавобига, бу ишда катта ноаниқлик бор. Кимдир зарар кўриши ҳам аниқ. Лекин ким зарар кўради, қанча зарар кўради билиб бўлмайди.Шунингдек, бир жинсдан бўлган икки хил молни алмаштиришда зиёдага йўл қўйилмаслиги эса бўлажак ҳаром-хариш муомалаларнинг олдини олиш учундир. Чунки бир жинсдаги икки хил нарса, мисол учун тиллони тиллога алмаштиришда унинг сифатидаги, қуйилишидаги, оғирлигидаги ва яна қандайдир фарқларни эътиборга олиб қилинади. Шунга рухсат берилса, кейинчалик бошқа рибо даражаларига ҳам ўтишга йўл топадилар. Зиёдага йўл қўймаслиги эса бу эшикни ёпади. Шунинг учун ҳам бу хилдаги муомала ҳаром қилиши ҳикматини тушуниришда баъзи кишилар қийналишлари мумкин.Шунингдек, бу нарсаларни алмаштиришда агар жинси икки хил бўлса ҳам қўлма-қўл бўлишни шарт қилишда ҳам, ҳийла билан рибонинг эшиги очилишига йўл қўймаслик ҳикмати ётади. Агар жинси икки хил бўлса, ортиқ камига келишилсин, аммо дарҳол қўлма-қўл берилсин. Чунки, кейин берса ҳам бўлади, дейилса рибога йўл очилган бўлади. Биров бошқасидан тилло олиб туриб кейинроқ кумуш қайтариб беришга келишилади. Аммо, орада фарқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги рухсатни, вақт ўтгани учун олинадиган фойда ўрнига олиш учун ишлатишга ўтилади. Вақт ўтгандан кейин қайтариб берадиган кумушниг нархи олган тиллосининг нархидан кўп бўлади. Ана ўша кўп миқдор унга берилган муддатга қараб берилади.Бундоқ рибовий ишларда олувчи ҳам, берувчи ҳам бароабар гуноҳкор бўлурлар.Тилло билан кумушга келганда ёмби-ишлов берилмагани ҳам, танга қилиб чекилгани ҳам бари-бир.Рибовий молларнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам баробар. Бир хил жинсдаги рибовий молнинг яхшисидан озроққа ёмонидан кўпроқ бериш мумкин эмас. Бу ҳам рибонинг олдини олиш учун қилинганлигини олдин ҳам айтиб ўтдик. Чунки, одатда одамлар икки бир-бирига тенг нарсани алмаштирмайдилар. Фақат орасида фарқ бор нарсаларгина алмаштирилади. Агар бу ишга рухсат берилса, рибога олиб бориши турган гап.Рибовий моллар, деб соъ ва мудд каби оғирлик ўлчови билан ёки вазн билан миқдори белгиланадиган тилло, кумуш ва буғдой, арпа, хурмо, туз ва бошқа таом бўладиган маҳсулотларга айтилади. Ана ўшаларда бир-бирини зиёда билан, насияга алмаштириш мумкин эмас.Аммо сон, узунлик ўлчови билан ўлчанадиган нарсалар рибовий моллар ҳисобланмайди. Шунинг учун, бир дона тухумни икки дона тухумга алмаштирилса бўлади. Чунки, бунда икки томон ҳам нима қилаётганини ва молининг миқдори, сифатини жуда аниқ ва яхши билган ҳолда тасарруф қилади. Шу маънода, бир метр матони ўз жинсидаги бир ярим метр матога алмаштирса бўлади.Агар икки сифатдан бири бўлса, фақат насия ҳаром бўлади.Яъни, ўлчов бир хил бўлиб, жинс икки хил бўлса, насия ҳаром бўлади. Мисол учун, буғдойни арпага сотишда насия ҳаром.Кайлийни ўзига ўхшашга фақат тенг миқдорда ва кайл билан, вазнийни ҳам тенг миқдорда ва вазн билан сотишдан бошқаси жоиз эмас. Яхшиси ҳам, ёмони ҳам бари бир.Мисол учун, буғдойни буғдойга сотганда фақат кайл билан ўлчаш ва икки тараф ҳам тенг бўлиши шарт. Шунингдек, кумушни кумушга сртганда фақат вазн билан ўлчаниши ва миқдори тенг бўлиши шарт. Чунки ҳадисда шундай бўлиши талаб қилинган. Бир ҳовуч донни икки ҳовучга, бир филсни икки филсга, гўштни ҳайвонга, унни унга кайл ила, ҳўл хурмони ҳўл ва қуруқ хурмога, узумни майизга, ҳўл ёки сув теккан буғдойни ўзига ўхшаганга ёхуд ивитилган хурмо ва майизни ўзига ўхшаган ивитилганга баробар бўлиши шарти ила сотса жоиз.Умуман, ҳанафий мазҳаби бўйича рибо ал-фазл бўлиши учун орадаги фарқ ярим соъ ва ундан кўп бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам, бир ҳовуч донни икки ҳовучга алмаштирса бўлади. Чунки у ярим соъдан оз. Ярим соъ 1350 граммдир. Бир дона олмани икки дона олмага алмиштирса бўлавериши ҳам шундан. Аммо миқдор ярим соъга етиб қолса, рибо бўлади.Вазн билан ўлчанадиган нарсаларда зиёда бир «ҳабба»га етса, яъни 2, 975 гарммга етса рибо ҳосил бўлади.Бир ҳайвоннинг гўштига бошқа бир ҳайвоннинг гўштини зиёдаси билан алмаштирса жоиз. Шунингдек, Дақл хурмоси сиркасини узум сикасига, чарвини думбага ёки гўштга ва нонни буғдой ёки унга зиёдаси билан алмаштирса ҳам жоиз. Агар иккисидан бири насияга бўлса ҳам майли.Буғдойни унга ёки талқонга, унни талқонга зиёдаси билан ҳам, тенг қилиб ҳам алмаштиб бўлмайди.Нонни қарзга олганда вазнга олади, сонига қараб эмас.Уламоларимиз рибовий молларни бир бири билан ва бошқалари билан алмаштириш ҳақида қуйидаги хулосаларни келтирганлар:А). Рибовий молларнинг жинси бир хил бўлганда, тиллони тиллога, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, қуйидаги шартлар мавжуд бўлгандагина алмаштириш мумки н:1. Икки алмаштирилаётган нарса ўз ўлчови ила ўлчаниши шарт. Қайлийни кайл билан, вазнийни вазни билан ва ададийни адад билан ўлчаниши шарт.2. Алмаштириш дарҳол бўлиши шарт. Бирини савдо мажлисида, иккинчисини кейинроқ бериш ҳам мумкин эмас.3. Қўлма қўл бўлиши шарт. Савдо мажлисида ҳар бир тараф ўзига хос бўлган молни қўлга олиши керак.Бу шартлар аввал ўтган ҳадиси шарифдан олинган. Мазкур шартлардан бирортаси бўлмаса, алмаштириш ҳаром бўлади.Б). Жинс икки хил бўлиб, иллат бир хил бўлса, алмаштириш ҳалол.Мисол учун, тилло ва кумушнинг иллати бир хил, иккиси ҳам вазний мол, аммо жинси икки хил, шунинг учун, уларни алмаштириш қийидаги икки шарт мавжуд бўлганда жоиз:1. Дарҳол бўлиши.2. Қўлма қўл бўлиши.В). Агар иллат турлича бўлса, алмаштирилаётган нарсаларнинг бири қиймат, бошқаси таом бўлса, алмаштириш жоиз. Мисол учун, бир муд буғдойни икки гармм тиллога алмаштириш каби.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб таъйинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундоқми?» деб сўрадилар.«Биз бундан бир соъини икки соъга ва икки соъини уч соъга оламиз», деди вакил.«Ундоқ қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, дирҳамга яхшисини сотиб ол», дедилар у зот».Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вакилга хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлгани учун, бир навини сотиб, унинг пулига бошқа навдан сотиб олиш кераклигини уқтирмоқдалар.Г). Рибовий молларни бошқа моллар билан алмаштириш оддий савдо ҳисобланади. Унда бир бирига ўхшаш бўлиши, дарҳол бўлиш ёки қўлма қўл бўлиши шарт эмас. Чунки бу амал ва ақд рибовий эмас. Муомалага қўйилаётган нарсалардан бири рибовий мол эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat