Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куфр ҳақида

21:07 / 22.09.2018 | 2519
Ассалому алайкум! Куфр нима эканлигини ўқиб, билганимдан бери қалбим қийнала бошлади, аввал ибодатда бўлмаган вақтимда куфр сўзларни кўп гапирганман, Аллоҳ кечирсин, лекин ачинарлиси мана ибодатда бўла туриб хам гоҳида оғзимдан чиқиб кетмоқда, Аллоҳ кечирсин. Жиянимга хазил қилиб бемани ашулани айтиб бердим, жияним ашула айтманг, ашула мумкин эмас деди, мен эса нега мумкин эмас экан ахир мен ашула айтганим йўқку дедим, ашулани сўзларини музикасиз худди шер қилиб айтар эдим бемани гапларини айтмасдан, жияним барибир мумкин эмас деяр эди. Мен эса хазил қилиш учун яна қайтарар эдим, бу ишим динни мазах қилиш эмасми? Ўша ишни қилган вақтимда, бу иш гунохлигини, бу иш куфрлиги, бу иш туфайли диндан чиқиб кетиш мумкин эканлиги хаёлимни кўчасига хам келмаганди, хозир ўша ишларим эсимга тушиб кетди. Бу сўзларни тавба қилиб, сизга ёзмоқдаман, биламан сизлар кофир бўлгансиз деб хукм қила олмайсизлар, айтингларчи мени аммаларим хабата бўлиб кетдими? Шунча куфр сўзларимга тавба қилиб, никоҳими янгилаб, тилимни тийиб юраман энди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир мусулмон оғзидан чиқаётган сўзга қаттиқ эътибор қаратиши керак. Чунки у сўзларни гапирувчининг наздида қадри бўлмаса ҳам Аллоҳнинг наздида қадри, эътибори ва унинг жавобгарлиги бор. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رضي الله عنه قَالَ: قُلْت يَا رَسُولَ اللَّهِ! أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ وَيُبَاعِدْنِي مِنْ النَّارِ، قَالَ: "لَقَدْ سَأَلْت عَنْ عَظِيمٍ، وَإِنَّهُ لَيَسِيرٌ عَلَى مَنْ يَسَّرَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ: تَعْبُدُ اللَّهَ لَا تُشْرِكْ بِهِ شَيْئًا، وَتُقِيمُ الصَّلَاةَ، وَتُؤْتِي الزَّكَاةَ، وَتَصُومُ رَمَضَانَ، وَتَحُجُّ الْبَيْتَ، ثُمَّ قَالَ: أَلَا أَدُلُّك عَلَى أَبْوَابِ الْخَيْرِ؟ الصَّوْمُ جُنَّةٌ، وَالصَّدَقَةُ تُطْفِئُ الْخَطِيئَةَ كَمَا يُطْفِئُ الْمَاءُ النَّارَ، وَصَلَاةُ الرَّجُلِ فِي جَوْفِ اللَّيْلِ، ثُمَّ تَلَا: ﴿تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ﴾ [السجدة: 16] حَتَّى بَلَغَ ﴿يَعْمَلُونَ﴾ [السجدة: 17]، ثُمَّ قَالَ: أَلَا أُخْبِرُك بِرَأْسِ الْأَمْرِ وَعَمُودِهِ وَذُرْوَةِ سَنَامِهِ؟ قُلْت: بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ: رَأْسُ الْأَمْرِ الْإِسْلَامُ، وَعَمُودُهُ الصَّلَاةُ، وَذُرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ، ثُمَّ قَالَ: أَلَا أُخْبِرُك بِمَلَاكِ ذَلِكَ كُلِّهِ؟ فقُلْت: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، فَأَخَذَ بِلِسَانِهِ وَقَالَ: كُفَّ عَلَيْك هَذَا. قُلْت: يَا نَبِيَّ اللَّهِ وَإِنَّا لَمُؤَاخَذُونَ بِمَا نَتَكَلَّمُ بِهِ؟ فَقَالَ: ثَكِلَتْك أُمُّك وَهَلْ يَكُبُّ النَّاسَ عَلَى وُجُوهِهِمْ -أَوْ قَالَ عَلَى مَنَاخِرِهِمْ- إلَّا حَصَائِدُ أَلْسِنَتِهِمْ؟!". رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ  وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ 

Муоз ибн Жабалдан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетиб бораётганимизда у зотга яқинлашиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.
«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон 
(рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан», дедилар. Сўнгра: «Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса:
«Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?», дедилар.
«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир», дедилар. Сўнгра эса:
«Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?», дедилар. Мен:
«Ҳа, эй Аллоҳнинг расули», дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, иқобга олинамизми?», дедим.
«Онанг азангни тутсин, эй Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан [ёки тумшуқлари ила] туширмаса, бошқа нима ҳам туширар эди!», дедилар».

Бу ҳасан саҳиҳ ҳадисдир.(Термизий ривояти). 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلَا يُؤْذِ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Сиз кўп истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat