Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом намози вақти

21:08 / 22.09.2018 | Jahonbek | 1283
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен яқинда намозга кирганим учун менда жуда кўп саволлар туғилябди. Шом номози шом киргандан хуфтонгача ўқиладими ё шом киргандан қизил шафақ йўқолгунчами? Китобда қизил шафақ йўқолгунча дейибди. 2). Витир намозидан олдин такбир айтиладими? 3). Қўлимдан келгунча истиғфор айтиб юрибман. Истиғфор айтишда оғизни қимирлатиб айтиш шарт эмасми? Мен ичимда оғзими қимирлатмай айтябман. 4). Ҳожатга кирганимда(фақат кичик хожат қилганимда) кичик хожатни ўрнини сув билан эмас қоғоз билан (сийдикни) артябман. Шу дурусми? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Шом намозининг вақти борасида ҳанафий мазҳабининг ўзида ихтилоф бор. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида шом вақти оқ шафақ йўқолгунчадир. Бошқа барча имомлар шу қатори Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг икки шогирдлари бўлмиш имом Муҳаммад ва Абу Юсуфлар наздида ҳам қизил шафақ йўқолгунча. Шунга кўра эҳтиётан қизил шафақ йўқолгунча кечиктирмаслик керак. 

2). Иқомат такбири айтилмайди. Валлоҳу аълам!

3). Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг 

http://savollar.islom.uz/s/64465 

Топ рейтинг www.uz Openstat