Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшни ҳаққи

21:03 / 22.09.2018 | Iroda | 708
Ассалому алайкум! Умр йўлдошим Аллоҳга ибодатдалар, сизларни сайтларингизни мунтазам кузатиб борадилар. Шу сайтларда қўшни ҳаққи ҳақида ўқигандилар, лекин нотўғри тушунчадамилар уйимиздаги болалар учун "ёлғон ҳорда" қилинган овқат бир кун олдин шуни ҳам олиб чиқиб бераверадилар. Ўзбекчилик ҳозирги кунда бу нарса мухтож одам қўшниларимиз йўқ. Қизимиз бор оброингизни тушириб қўясиз, овқат қилиб бер тарқатаман денг қилиб бераман десам мени эшитмайдилар. Уйга рўзғор қилмайдилар онда-сонда майда чуйда олиб келадилар. Қайнимгиларни олдида ҳам уялиб қоляпман, бозордан майда чуйда қилиб беринг бергингиз келса десам уйда увол бўляпти дейдилар. Уйда 11 кишимиз, қайнотам билан қайнонам шу розғорни деб ёшлари 70га етса ҳам ишлаб юришибди. Сайтларда ўқиган савол жавобларни нотўғри тушуняптиларми? Нима қилиб тўғри йўлга бошлашни билмаяпман. Сут қатиқ билан шуғулланамиз, шу нарсани сотиш учун қўшнимиз бизга керакмас деса ҳам зўрлаб едириб сотиб келганларини ҳали ҳалигача гапирадилар. Маҳаллада ҳам умуман қиз ўстираётган одаммиз эртага тайни йўқ одамлар деган гапдан қўрқаман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда динни қора отлиқ қиладиган ишлардан сақланиш керак. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам столда ўтириб таомланган эмаслар. Ошхонага бориб шу суннатга амал қиламан деб ерга ўтириб олиб таомланиш динни хунук қилиб кўрсатиб қўяди. Шундай бўлиб қолишдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat