Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Малайзиядаги ҳалол луқма

10:53 / 23.09.2018 | Abdulaziz | 724
Ассалому алайкум! Мен ҳозир таълимнинг магистратура босқичини Малайзия давлатида ўқишни бошладим. Бу ерда кўп ажиб ҳодисаларга гувоҳ бўлдим. Университетимизни ичида катта масжид бор, жуда илмли имомлари бор. (Қироатдан сезилади) Бемалол талабалар ва профессор ўқитувчилар бирга жамоат намозларини ўқишади. Супермаркетларидаги минерал сувдан тортиб ширинликларгача халол сертификати бор. Супермаркетлар ичида намозни вақтида ўқиб олиш учун махсус намозхоналар ва шароитлар бор. Ҳаттоки иккинчи энг катта Хитой миллати ресторанларига ҳам киришингиз билан мусулмон бўлсангиз сизга овқат умуман бермас экан (чунки уларнинг кўпчилиги бизда шариат ҳаром қилган нарсаларни истеъмол қилишади), агар берган тақдирда Малайзия ҳукумати бу ресторанни буткул ёпар экан. (Жазо сифатида) Барибир гўшт мавзуси долзарб чунки тасмия айтиб сўймагунча барибир гўшт ҳалол бўлиб қолмайди. Луқмага катта эътибор беришни вожиблигини Шайх ҳазратлари маърузаларидан ва асарларидан биламан. Бу ерда пакетлардаги товуқ гўштларида ҳам <<Ҳалол>> сертификати бор. Уйимга яқин жойда эса бозорча бор. Мен у ердаги битта товуқ гўшти сотувчисидан инглизчада хар биттасига тасмия айтасизларми десам кулиб: <<Биз мусулмонмиз. Малайзияда ҳар кимга ҳам гўшт сўйишга руҳсат берилмайди, маълум одамлар яъни қассобликни биладиганлар сўяди деди. Ҳар биттасига айтади>> деди ва яна <<Ҳалол>> сертификатини кўрсатди ва ҳотиржам олишимни айтди. Бу ҳолат 3 марта содир бўлди. Ҳар биттасида кулиб биз мусулмонмиз дейишади. Озгина ҳижолат ҳам бўлдим чунки уларга худди сизлар тасмия айтиб сўймайсизлар дегандек қабул қилишди менимча. Менда 2 та фикр бор. 1. Ёки мендаги бу шубҳа асли шубҳа эмас васваса. Бундай ҳолатда мен умуман гўшт истеъмол қилмаслигим керак бўлади чунки гўшт сўйишга юқорида айтганимдек ҳаммага руҳсат йўқ. Айниқса четдан келганларгаку умуман. Фақат ўзим сўйишим керак. 2. Ёки бемалол бозорчамиздан сўраб олавераман чунки уларнинг ишончи комил гўшт ҳалоллигида. Саволларим: 1. Гўшт истеъмол қилсам бўлаверадими, бу васвасами? 2. Тропик меваларнинг ҳаммаси мазҳабимиз бўйича ҳалолми? (Бу ерда шундай меваларни кўп истеъмол қилмоқдаман) Ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз сўрамасдан истеъмол қилаверинг. Сизни ҳолатингиз ўз юртингизда ҳосил бўлган одатлардан биридир. 

2). Мева ва сабзавотларнинг ҳаммаси шак-шубҳасиз ҳалол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat