Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш

00:00 / 25.12.2010 | eski savollar | 598
Ассалому алайкум устоз! Сизга бир саволим бор эди агар руҳсат берсангиз. Саволим қуйидагича:"Аллоҳим гуноҳларим учун бу дунёнинг ўзида мени жазоимни бергин" деб дуо қилса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Анасдан ривоят қилинади:«Кирди», – деди. Мен Ҳумайдга:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламми?» – дедим.«Ҳа! Бетобликдан чарчаган кишини кўргани кирдилар. У худди пати юлинган жўжага ўхшаб қолган эди. Шунда у зот: «Аллоҳга бир нарса ила дуо қил ёки сўра», – дедилар. «Аллоҳим! Менга охиратда берадиган азобингни бу дунёда бер», – деди. «Субҳаналлоҳ! Унга бардош қила олмайсан ёки тоқатинг етмайди! Ундан кўра «Аллоҳим! Бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни жаҳаннам азобидан қутқаргин», дегин», – дедилар. У дуо қилди ва Аллоҳ азза ва жалла унга шифо берди». Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари беморларни бориб кўриш эди. Ушбу ривоятда у зот алайҳиссаломнинг беморлардан бирини кўргани борганларидаги тафсилотлар баён қилинмоқда.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг қаттиқ дард чекканини кўриб, унинг дуо қилса қабул бўладиган мақомга етиб қолганини кўрдилар ва:«Аллоҳга бир нарса ила дуо қил ёки сўра», – дедилар».Бемор ўзига ўхшаш дард чеккан кишилар каби иш тутди. Бу дунёдаги дардни чекиб охиратдаги азобдан кўпроқ қўрқиб қолгани учун «нима бўлса ҳам бу дунёда бўлсин, охиратга фақат ҳузур-ҳаловат қолсин» шиорига амал қилиб:«Аллоҳим! Менга охиратда берадиган азобингни бу дунёда бер», – деди».Сиртдан қараганда, бу–мардлик, Аллоҳ таолодан бўладиган ҳар бир синовга таслим бўлишнинг ёрқин мисолидир. Аммо, аслини олганда, бу каби дуолар қилиш нотўғри эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилдилар:«Субҳаналлоҳ! Унга бардош қила олмайсан!»Ҳа, агар Аллоҳ таоло бандага унинг охиратдаги азобларини бу дунёда берадиган бўлса, банда чидай олмаслиги турган гап. Одам боласи бу каби нохуш нарсаларни эмас, Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенглигидан умидвор бўлган ҳолда икки дунё учун ҳам фақат яхшиликни сўрагани афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур беморни худди шунга ундадилар ва:«Ундан кўра «Аллоҳим! Бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни жаҳаннам азобидан қутқаргин», дегин», – дедилар».Бемор саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу насийҳатларига дарҳол амал қилди ва:«У дуо қилди ва Аллоҳ азза ва жалла унга шифо берди».Бетоб ёки соғ киши ўзига қийин бўладиган нарсани сўрагандан кўра, яхшиликни сўраши керак. Бетоб ётган кишиларга шу дуони ўқишни насийҳат қилиш керак, иншоаллоҳ, шифо топадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat