Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЭКО қилдириш

13:28 / 23.09.2018 | Гўзал | 7264
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, вақт ажратиб саволларга жавоб бераётганингиз учун катта раҳмат, аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин. Яқин дугонам бор, биринчи турмуши бўлмади, иккинчи турмуш қурди, иккинчи турмушидаги жуфти ҳалоли билан бир бирларини жуда яхши кўришади, тўйдан кейин 3-4 йил ўтиб турмуш ўртоғининг бепуштлигини аниқлашди, шундан кейин ҳам дугонам 2-3 йил сабр билан яшади, икки тараф оиладагилар ўртага олиб ҳозирги кундаги ЭКО сунъий уруғлантиришга кўндиришипти. Эридан ажрашишни хохламагани учун, оиласини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш мақсадида шу ишни қилдирипти, хозир ҳомиладор, унга нима дейишни билмай қолим, саволим 1) чорасизликдан, оиласини сақлаб қолиш учун бу қилган иши тўғрими? 2). Агар қилган иши нотўғри бўлса болани олдириш ҳам гуноҳ, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Эридан бутунлай бепушт бўлса, уни уруғи бўлмаса, эридан бошқадан ЭКО қилдириши ҳаром. Агар бошқанинг уруғидан фойдаланса зино бўлади. Туғилса у бола ўша отани фарзанди ҳисобланмайди. Агар эрини уруғини олиб аёлига қўйган бўлса жоиз. 

2). Энди туғади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat