Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Огоҳ бўлайлик!

00:00 / 18.04.2007 | eski savollar | 2332

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз, динимиз ривожи йўлида қилаётган ишларингизга Аллоҳ ривож берсин. Яқинда бир дўстим билан суҳбатда кўплаб Самарқандликлар Кореяга бориб христианликни қабул қилишганини интернетда ўқиганимни айтган эдим, дўстим эса бу ҳолва эканлигини Тошкентда жуда кўплаб ёшлар ҳам бу динга кириб кетганлигини айтиб қолди, дўстим ўзи намозхон, бирвақтлар чорсудаги "Кафе” – Ақшнинг Ўзбекистонга беғараз ёрдам маркази кутубҳоналарига аъзо бўлган экан, унинг айтишича кафега қатнаган ёшларнинг аксарияти шу ташкилот рағбати ва кўмаги, қизиқтириши остида христианликка ўтиб кетишибди, албатта бу ёшларни олдин Исломдан деярли ҳэч қандай ҳабарлари бўлмаган, уларни ота-оналари эса совет давридаги атеистлардан бўлиб, фарзандларига динимиз тўғрисида ҳэч қандай тушунча бермаган. Бир куни шу ташкилот қатортолдаги кафелардан бирида базм уюштириб, унга барча аъзолар каби дўстимга ҳам билет беришган. Мана қуйида дўстимнинг сўзлари "У ерда 100 тача одам йиғилган экан, 90 таси ўзбеклар (асосан домда яшайдиган), 10 тачаси татар, руслар. Шу ерда даврага чиққан катта ёшли ўзбек киши Исо бизнинг отамиз, Қуръонда ҳамма нарса чалкашиб кетган, дея ўзининг адашган тоифалардаги каби фикрларини билдирган ва дўстимдан иймониз борми деб сўраган, иймон дегани уларнинг фикрича Исога сиғиниш экан. Астағфириллоҳ, Мовароуннаҳрдек муқаддас заминдаги, айнан ўзбеклар орасидан бундай кишиларни чиқишлари кўпчилик диндошларимиз каби мени ҳам чуқур қайғуга солди, уларку динимизга зарар етказа олишмайди, лекин айнан бизнинг халқни йўлдан оздиришлари, турли тадбирлар, керак бўлса кўплаб миқдорда пул сарфлаб буюк ўзбек халқини ҳам ўзлари каби дўзах томон судрашларига чин дилдан ачиниб кетасан киши. Албатта бу ишларда қайсидир маънода имомларимизни ҳам айблари бор, юртимизда диний эркинлик бор, имомларимиз ўз ваколатлари доирасида совет тузумидан энди чиққан халқимизни секин асталик билан сабр ила тўғри йўлга чақиришлари керакку, намоз ўқийман деган халқимизни турли хил ваҳобий, ҳизбут таҳрир каби чет элда пайдо бўлган, бизга бутунлай ёт фирқалар бошини айлантириб ўз домларига тортмоқда, ўз йўлларига чақирмоқда, нега улар четдан келиб, имом Бухорийларнинг авлодларига ўзларининг ғоясини сингдиришмоқда, бу нарсага оддий одамлар у ёқда турсин, ҳатто баъзи имомларни ҳам қўшилиб халқимизни бошини айлантиришлари эса чидаб бўлмайдиган ҳолатдир. Сўзимнинг охирида барча юртдошларимизни турли чет эл ташкилотларининг тадбирларидан эҳтиёт бўлишларини сўрайман, албатта ҳар бир чет эллик беғараз ташкилотлари ҳеч қачон пул сарфлаб бошқа давлатларда бекордан бекорга вақтини ўтказмайди, уларнинг асл мақсади бошқа. Юрагим ачишганидан кўнглимдаги гапларни сизга йўлладим, илтимос дуо қилинг барча муслимлар каби биз ўзбекларни ҳам Аллоҳ таоло тўғри йўлдан адаштирмасин, барчамизни ҳидоятга бошласин. Адашиб қолган ватандошларга эса ақл хушларини йиғиб олишларини, уларнинг ҳам қалбидаги иймон нурларини юксалтирсин, Аллоҳим, барчамизни Ўзинг сиротул мустақийминга йўллагин, бир сония ҳам иймонимиздан, мусулмонлигимиздан айирмагин, юртимиздаги тинчлик-тотувликни барқарор қилгин.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ташаккурлар. Минг афсус бўлсинким, бу гапларда жон бор. Аммо ҳозир кўпчилик сизга ўхшаб ташвишга тушиб, яхши ҳаракат бошланиб қолди. Ҳар биримиз қўлимиздан келганича ўша бузғинчиларнинг қўлидан диндошларимизни ўз динимизга қайтариб олишга ҳаракат қилишмиз керак. Бу борада анчагина яхши ишлар қилинмоқда, тезда Аллоҳнинг ёрдами ила самарасини ҳам кўриб қолармиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat