Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махфий намоз

07:41 / 27.09.2018 | Мирзапулат | 943
Ассалому алайкум! Мен Бухоролик биродаримнинг махфий намоз ўқиётганида ёнида ўтириб намоз ўқидим(махфий намоз), лекин биродарим махфий намозни шу қадар билдириб ўқидики хатто мен намозимда чалкашиб қолдим. Мен ундан нега махфий намозни бу қадар билдириб ўқияпсан деб сўрадим. У эса шундай қилмасам харфларни махражлари ва сифатлари тўғри чиқмайди, бунинг оқибатида намозимнинг бузилиш хавфи жуда катта бўлади деб айтди. Шундан сўнг мен ўзимнинг хам махфий ўқидиган намозимни ўзгалар ёрдамида текшириб кўрдим, чунки мен хам имконим борича харфларни махраж ва сифатларига амал қилган холда ўқишга харакат қиламан. Менинг махфий ўқиган намозларимни кузатганлар мен қироатда қайси сурани ўқиганимни сезишганларини айтишди, яъни паст бўлсада қироатимни эшитишибди. Кейин мен янада махфий ўқишга харакат қилдим, лекин бунда биродарим айтганидек айрим харфларнинг махражлари ва харфларнинг айрим мухим сифатлари (мисол учун жарангдорлик сифати ва бошқалар) тўғри чиқмади. Шу масала мени жуда хам ўйлантириб қолди. Илтимос шу масалани ечиб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввалида шундай бўлади, кейин ўз ҳолига тушиб қолади. Ёнидаги одам эшитадиган даражада бўлса, жаҳрий бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat