Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балиқ туркумига кирадими?

21:36 / 26.09.2018 | Guli Solijonova | 960
Ассалому алайкум! Мен шу сайт орқали бир жавобни ўқигандим жавоб мантни қуйидагича "Балиқдан ўзга денгиз маҳсулотларини ейиш жоиз эмас". Саволим шундан иборатки балиқдан бошқаси мумкинмас бўса, бизда сеу деган таом бор. Яна кўп хилликлар бор барчасини ҳатто динни қаттиқ ушлаган одамлар ейдику. Қандай бунақа бўлиши мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Балиқдан ўзгадан бўлган денгиз маҳсулотини емаслик фақат ҳанафий мазҳабигагина тегишли. Бошқа мужтаҳид имомларга эргашган мусулмонлар ўша мужтаҳиднинг гапларига асосан истеъмол қилаверадилар. Мазҳаблар орасида саноқли бири ҳалол деса бошқаси ҳаром деган масалалар бор. Балиқдан бошқа денгиз ҳайвонлари шулар жумласига киради. Ҳар бир мужтаҳиднинг айтган гапларига оят ва ҳадисдан ҳужжатлари бор. Бу ерда гап қайси мужтаҳидни далилини олиш қолган холос. Диёримиз уламолари Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг тадқиқотларини олганлари учун уларни истеъмолини жоиз эмас дейдилар. Бошқа мазҳабдагиларнинг ейишларини ҳаром ҳам демайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat