Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса...

00:00 / 18.04.2007 | eski savollar | 4516

Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз. Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади деб билар эдик. Шарки Викоянинг хошиясида Абдулхай Лакнавий ушбу мавзудаги хадислар заиф деган эканлар. Шуни ўқиганимиздан кейин бошимиз қотиб қолди. Сиз шунга нима дейсиз? Илм олишимиз учун ва амал қилишимиз учун аниқлик киритишда ёрдам беришингизни илтимос қилардик.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволга «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳимдан жавоб келтиришга ижозат бергайсиз.
  Эркакка аёл зоти такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда тенглашиб қолса ва у аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади). Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.
 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди». 
Тўртовлари ривоят қилди.
 Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турса намоз бузилмаганда ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун Умму Сулаймни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ўзи сафда туришига рухсат бермас эдилар.
Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади. Бировнинг бу ҳадислар заиф дегани билан иш ўзгариб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat