Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хаж сафари хакида

22:22 / 29.09.2018 | Музаффар | 1252
Ассалому алайкум! Яқинда махалламиздан хаж сафарига онамга навбатлари келди, Аллоҳга шукур борип келдилар акам эса бошқа давлатдан бордилар у ерда кўришишлари учун 15 кун фарқ қилип қолди акам 15 кун кеч бордилар онам 15 кун ичида озгина кийналип қолганлар сафардан келишди онам 21 кунда бу еруғ оламдан ўтип қолдилар, онамни болницадан чиқарип ол деган эдилар ман охиригача даволанип олинг деган эдим охирги дори реакция берворди. Шунга ман ўзимни жуда ёмон хис қиляпман онам умрилари шу ергача бўлганми ёки охирги дориларини омаганларида бошқача бўлган бўлармиди?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ белгилаган муддат келганида бир нарса сабаб бўлиб инсон вафот топади. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ۝

34. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.

  Дунёга келган ҳар бир шахснинг белгили ажали бўлиб, ўша ажал келганда, бу дунёни албатта тарк этиши ҳақиқат. Шунингдек, оламдаги ҳар бир уммат – халқ ва қавмнинг ҳам белгили ажали бор. Бу ажал муқаррар суратда, ўз вақтида келади. Уни на бирор соат олдинга, на бирор соат ортга сура оладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat