Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо

22:20 / 29.09.2018 | Elnur | 1712
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Мен выкуп савдоси билан шуғулланаман. Биламизки бу савдода эҳтиёжманд инсонга пули йўқлиги учун биронбир маҳсулот олиб бериб уни қарз бўлганлиги учун маълум бир миқдорда қимматроқ пулга бўлиб бўлиб тўлаш учун берилади ва бу савдо шариатимизда ҳалол дейилган. Аммо баъзи инсонлар менга масалан 100.000 сўмлик маҳсулот олмоқчилигини бошидан ўзи ярмини ёки 25%ни тўлайман қолганини сен тўлаб выкуп қилиб бер дейди. Бу ҳолатда мен унинг пули етмаганлиги учун қолганини тўлаб унга маҳсулотни выкуп савдосидек маълум миқдорда қимматроқ қилиб фойда олсам бўладими ёки судхўрликка кириб қоладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало сиз молни тўлиқ сотиб олинг. Кейин қўлида боричасини нақд, қолганини насияга сотаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat