Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олди Сотдида Қарз ва зулм кормаслик ёли

00:00 / 31.12.2010 | eski savollar | 1939
Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари, мен бермоқчи болган саволга охшаш саволни аҳматжон1 биродаримиз берган экан, лекин менинг ҳолатим сал бошқачароқ болгани учун сизга мурожаат қилишни лозим топдим. Аллоҳ илмингизни яна зиёда айласин.1. Мижоз "А" менинг корҳонамдаги Маҳсулот болмиш "М" ни сотиб оламан деди, пулини эртагаёқ бераман деб НАСИЙАГА олиб кетти, "М" маҳсулотнинг нарҳи 100 000 сум эди, бунга "А" рози болди, Эртасига ҳаққимни талаб телефон қилсам, бугун болмай қолганини ва ҳар ҳил баҳоналар билан кейинги ҳафта ичида қилиб беришини айтти, ва шундай қилиб мана ойлар ҳам отиб кетти. Пули ёқ бечора эмаслигини уни озидан юриш туришидан ма'лум, ва 100 000 сумга зор эмас инсон, яни бераолиш қудратига эга, лекин ҳеч бергиси ёқ. Шу ҳолда унинг беришини талаб қилган вақтимда ва у бераман деган вақтида "М" маҳсулотнинг тан нарҳи 200 000 сум болиб кетти, яни мен оша "М" маҳсулотни ишлаб чиқаришимга керак боладиган эҳтиёт қисмларнинг нарҳининг ози 150 000 сум атрофида болиб қолди.Шундай бир ҳолатда мен "А" дан бозордан ҳудди шундай "М" маҳсулотни олиб беришини талаб этсам РИБО болиб қолмайдими? яни Мен ҳам ЗУЛМ кормаслигим учун ва у ҳам ЗУЛМ кормаслиги учун. 2.У мижоз ҳақиқатдан пули ёқ, бечора аҳволда болсачи (ундай эмаску)?ҳурмат ва эҳтиром илаАбу Муҳаммадали

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рибо бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat