Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

40 чилла утириш

00:00 / 01.01.2011 | eski savollar | 5451
Сизни ҳаққингизга дуо қилиб, аёлларга чилла утириш қанақа булади,базилар бу бидат дейишди,лекин қушни аёлларимиз куплари утиришади,маниям анчадан буён шуни қилиш ниятидаману,уни қоидаларини билмиман,чэт элда яшганимиз боис буни ҳеч ким билишини ҳоҳламадим,яни риёкорлик аралашиб қолишидан қурқдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эътикоф ўтирилади. У қирқ кундан иборат бўлса, чилла дейилади.ЭЪТИКОФЭътикоф суннати муаккададир. У, рўзадорнинг жамоат масжидида эътикоф нияти ила қолишидир.Унинг ози бир кундир. Ким эътикофни бузса, қазосини бажаради. Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди. Жумъага заволдан кейин боради.Кимнинг манзили узоқ бўлса, суннатларни ўқиб, жумъага бемалол эришадиган вақтни чамалаб боради. Жомеъ масжидда мазкур муддатдан кўпроқ туриб қолса ҳам эътикофи бузилмайди. Агар узрсиз маълум вақтга чиқса, эътикофи бузилади. У, эътикоф ўтирган масжидида еб-ичиши, ухлаши, савдо молини масжидга келтирмасдан олди-сотди қилиши мумкин. Бошқа кишига бу ишларни масжидда қилиш мумкин эмас. У жим ўтирмайди. Фақатгина хайрли нарсаларни гапиради.Агар кечаси ёки унутиб бўлса ҳам жинсий алоқа қилиш эътикофни бузади. Шунингдек, фарждан бош-қа ерга жинсий алоқа қилиш, ўпиш, ушлаш туфайли маний нозил қилса ҳам, эътикоф бузилади. Аммо нозил қилмаса, мазкур ишлар ўзи ҳаром бўлса ҳам, эътикоф бузилмайди. Аёл киши уйида эътикоф ўтиради. Агар бир неча кун эътикоф ўтиришни назр қилган бўлса, ўша кунларнинг кечаларини ҳам ўтириш лозим бўлади. Бунда шарт қилмаган бўлса ҳам, кетма-кет ўтирилади. Икки кунни назр қилган бўлса, икки кундуз ва икки кеча ўтиради. Наҳорнинг ўзини ният қилиш жоиз.Мана шуни аёллар уйда қилишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat