Шайх ҳазратлари! Мунофиқлар бошлиғининг исми тўғрисида сўрамоқчи эдим. Чунки унинг исми баъзи китобларда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул деб келган. Бошқа адабиётларда эса Убай ибн Салул дейилган. Сўраганимнинг боиси, дўстларим билан сийрат тўғрисида гаплашаётган эдик, бир биродаримиз (мунофиқнинг ўғлини назарда тутиб) «Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул розияллоҳу анҳу», деб юборди. Мунофиқнинг ўғлининг исми қандай бўлган?
Мунофиқлар бошлиғининг исми – Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул. Унинг ўғли – мухлис мусулмоннинг исми ҳам Абдуллоҳ. Бундай номланиш арабларда кўп учрайдиган ҳолат.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077