Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фирка.

00:00 / 05.01.2011 | eski savollar | 667
оллох илмингизга янада барака берсин.биз украинада савдо билан шугулланамиз у ерда ахбош деган фиркалар бор.улар бозорларга кириб узбекларни узини йулига дават киляпди.бизни яни баъзи номозхонларни вахабистлар деб фитна таркатяпдила.сизни хадис ва хает китобингизни кулига олиб баъзи ерларини чизиб бу ери хато езган деяпдила.уларни гапини эшитсак узбекистондаги барча имомларни кофирга чикаряпдила.чунки улар оллохга сифат беришади деяпдила.бизларга бошкатдан иймон келтиринглар чунки сизлар исломдан чикдинглар дейишяпди.орада жанжаллар хам булиб бозордан хайдадик.лекин эртаси яна келишяпди.улар билан кандай муомалада булайлик.органга айтайлик десак уларни устози украина муфтиси экан.илтимос биз насихатингизга мухтожмиз.жавобингизга олдиндан катта рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Азизлар, ақийда масаласи жуда ҳам нозик масала. Сиртдан арзимаган бўлиб кўринган баъзи нарсалар туфайли инсон мусулмонлик доирасидан чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Баъзи биродарлар, у ҳам Худога ишонар экан, бу ҳам Худога ишонар экан, демак ҳаммаси ҳам бир-да, дейдилар. Йўқ, Худога ишониш ҳар хил бўлади. Бунинг фарқига бориш зарур. Бошқа дин ва мазҳаблардан кишиларимиз эҳтиёт бўлишларига умидимиз бор. Аммо, баъзи тоифалар борки, уларни ҳатто диний илми бор кишиларнинг ўзлари ҳам фарқига боришда қийналиб қоладилар. Чунки улар янги чиққан тоифалар бўлиб, кўпчилик бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Мазкур тоифаларнинг аъзолари эса ўзларини яшириб, аҳли сунна вал жамоа мусулмонларидан қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Ҳозир собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида, жумладан, Ўрта Осиёда шундай тоифалардан иккитаси фаолият кўрсатмоқда.Улардан бирини кўпчилик "Аҳбош" деб атайди. Бу тоифа янги чиққан тоифалардан бўлиб, маркази Ливанда. Улар баъзи ақийда ва фиқҳий масалаларда нотўғри йўлга кирганликлари ҳақида уламолар айтганлар. Уларнинг собиқ иттифоқдаги раҳбарлардан бири Аҳмад Тамим номли шахс Украинада Ислом маркази очган, кейин муфтий бўлган. Унинг ким эканлиги маълум бўлгандан сўнг, ихтилофлар ҳам чиққан. "Ахбош" тоифасига Абдуллоҳ ал-Ҳарарий Ҳабаший бошчилик қиларди. Тоифанинг мафкураси ва иш юритиш услубини шу шахс белгиларди. У Ливанда ўлди. Бу тоифага яқин келманглар. Уларни қаерда кўрсангиз қувиб, ҳайданглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat