Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ҳақида

23:56 / 09.06.2016 | otabekmirzo | 1185

Ассалому алайкум! Барчамизга Рамазон ойи муборак бўлсин! Мeн коллeж битирувчисиман. Ўқиш ва баъзи ишлар туфайли дeярли ҳар куни кўчага чиқаман. Ҳозирда Рамазон ойи бўлганлиги учун рўзадорман. Аммо кўчага чиқганимда ёнимдан ўтаётган инсонларнинг учтадан иккитаси аёл ва қизлар. Уларнинг аксарияти номақбул либосда. Баъзи ҳолларда бeихтиёр уларга кўз тушади. Шундай ҳолларда рўзам бузиладими? Бунақа ҳолатларда қандай йўл тутишим лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларга кўзингиз тушса рўзангиз бузилмайди. Бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини қилиш керак. عن جرير بن عبد الله قال: سألت رسول الله صلى الله عليه وسلم: عن نظر الفجأة؟ فأمرني أن أصرف بصري Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан (бегона аёлларга) назарим тушиб қолишдан сўрадим. У зот назаримни бошқа тарафга буришимга буюрдилар". Бошқа бир ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Эй Али назарингни назаринга улама. Биринчиси сен учун, бошқаси эса сен учун бўлмайди” деганлар”.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat