Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуони унутиб қўйиш

17:44 / 10 октабрь | ibn Usmon | 388
Ассалому алайкум! Гоҳида намоз ўқиётганда қунут дуоси ёки аттахият дуолари мутлақо эсимдан чиқиб қолади. Бунинг сабаби нимада ва бундай ҳолатда нима қилиш керак?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ 20-асрнинг энг катта алломаси, 32.000дан зиёд китобни ёд олган(бу ўзлари томонидан айтилган маълумот), ўтган 500 йилда бу каби олим чиқмаган(бу бизнинг таърифимиз эмас, балки у кишининг устозларининг таърифи). Шу зот устозлари Рашид Аҳмад Гангўҳий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бориб: “Устоз, менинг ҳақимга дуо қилсангиз, мен ҳам яхши намоз ўқийдиган бўлай” деб дуо сўраган эканлар. Устозлари бу инсоннинг намозга бўладиган эътибори катталиги ва ибодати комиллигини жуда яхши билардилар. Шундай одам ҳам намозга мустаҳкам бўлиш ҳақида дуо сўраганларини ҳар жойда сўзлаб юрардилар. Инсонни ақл ва қалб идиши турлича бўлади. Ҳаммаси ҳам тўлади, ҳозирги кунда ўта бемаъни нарсалар билан тўлиб қолмоқда. Шунинг учун ибодатдан чалғитадиган нарсаларни камайтиринг. Телевизор кўрманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat