Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол муҳим

00:00 / 05.06.2012 | eski savollar | 2544
Ассолому алайкум Ҳазрат яҳшимисиз биз Амеркада яшаймиз сизниг оқишга чикарган китобларингиз ёк бизда биз бу эрдаги мусулмонлар билан фарз намоздан сонг қол котариб дуо қилса болади дедик чунки ишора қилинаяптики дуо деб демак дуонг ҳалати одоби борки у қол очиб бандалик қилиб сорашлик десак бу суннатда ёк дейди илтимос шуни бизга аник тушинтириб берсангиз Аллоҳ рози болсин Гани шер Абдулло

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аслида бу масала аллақачон ҳал бўлган муҳаддислар ўз китобларида бу борадаги ҳадисларни ривоят қилган ва фуқаҳолар ўз китобларида уни яхшилаб таҳлил қилиб ечиб берган эдилар.Аммо баъзи одамлар бу масалани яна қайта кўтариб одамларнинг хаёлини паришон бўлишига сабаб бўлдилар. Аслида эса эски гапни яна қайта қўзидилар. Начора, модомики ўзи билмаган нарсани инкор қиладиганлар бўлар экан қайта-қайта овора бўлишдан бошимиз чиқмайди.Шунинг учун муҳтарам китобхонга қисқача баёнот беришни лозим кўрдик.Аввало бу масалада алоҳида рисолалар ёзганлар ҳам бўлганини айтиб қўймоқчимиз. Мисол учун Махдум Муҳаммад Ҳошим ат-Тонтавий ас-Синдийнинг «Мухтасари ат-Туҳфатул Марғуба фии афзалияти ад-Дуои баҳдал Мактуба» (Фарз намозидан кейинги дуонинг афзаллиги ҳақида марғуб туҳфа мухтасари) китобини келтиришимиз мумкин.Бу китобда муаллиф фарз намоздан кейин қўлни кўтариб дуо қилиш, жамоат бўлиб дуо қилиш ва омийн, омийн деб туриш ҳақидаги кўплаб ҳадисларни келтирган.Биз ўзимизга жуда керакли биргина иқтибос келтириш билан кифояланимиз:«Агар шайх Абдул Ҳақ Деҳлавий «ас-Сиротул Мустақийм»га қилган шарҳида: Араб ва ажам юртларида одат бўлиб қолган саломдан кейин имом ва қавмнинг тўпланиб дуо қилишлари, имомлар дуо қилиб қавмнинг омийн деб туриши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятларидан эмас, бу ҳақида бирорта ҳадис келмаган, бу нарса мустаҳаб саналган бидъатдир», деган унга нима жавоб берилади, дейилса, айтамизки:«Унга жавоби қуйидагича;«Мифтоҳус Солат»нинг соҳиби Аллома Фатҳ Муҳаммад ибн шайх Ийсо аш-Шиторий ўзининг «Футуҳул Аврод» неб номланган китобида қўйидагиларни айтган: «Албатта, шайх Абдул Ҳақ олти саҳиҳ ҳадис китобларида ва бошқа китобларда намоздан кейин қилинадиган дуолар ҳақидаги ҳадисларни кўрмагани учун бу ишни бидъат деб айтган. Агар шайх Абдул Ҳақ намоздан кейин дуо қилиш аслида бидъат деган гапни ирода қилган бўлса, шубҳасиз гапи нотўғри. Чунки бу гапни биз ривоят қилган фарз намозидан кейинги дуолар ҳақидаги ривоятларнинг ҳаммаси уни рад қилади. Агар шайх Абдул Ҳақ намоздан кейин икки қўлни кўтариб, иқтидо қилувчиларнинг омийн, омийн, деб туриши шаклидаги дуони бидъат деган бўлса, бу гапи ҳам нотўғри. Чунки, дуода икки қўлни кўтариш суннатдир, дуонинг охирида икки қўлни юзга суртиш ҳам дуонинг суннатидир, эшитувчиларнинг омийн, омийн, деб туришлари ҳам дуонинг суннатларидан. Агар бу ишларнинг ҳаммаси мустаҳаб суннатлардан бўладиган бўлса, суннат нарсалардан таркиб топган иш нима учун бидъат бўлар экан?! Бу ишни бидъат дейиш мутлақо нотўғридир». Кейин муаллиф мазкур уч суннат амалнинг ҳар бирига ўнлаб ҳадисларни далил қилиб келтиради.Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар». Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.Имом Муслимнинг ривоятида: «Ким ҳар намоздан кейин, ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шаъий қодийр»ни айтса унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.Имом Муслимнинг ривоятига аввал ёки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни, сўфийлар хатмиси, деб номланади. Бу нур устига нур дейилади. Чунки, «Оятал Курсий Қуръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаётган нарсадир.Гапимизнинг далили сифатида бемазҳаблар янгитдан кўтарган бу масаланинг жавобига Кувайт давлати вақф ва Исломий ишлар вазирлиги қошидаги фатво ҳайъати томонидан чиқарилиб “Мажмуҳатул фатавои шаръийя” китобининг 7-жузидан нашр этилган қуйидаги маҳлумотни ҳам тақдим қиламиз. Бу масала ҳам бошқа масалалар қотори бизнинг диёримиздан бошқа томонларда ҳам қўзилиб туришига далил ҳам бўлсин.“Кувайт Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ҳузуридаги ҳайъатга жаноб Фаҳддан қуйидаги савол тақдим этилди:Баъзи одамлар Аллоҳга жамоат бўлиб дуо қиладилар. Мажлислардан бирида буни кўриб ҳайратландим ва ўша кишидан бу шариатда борми, деб сўрадим. У менга бунинг шариатда борлигини ифода қиладиган ҳадисни айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Бир қавм жамланса ва баъзиси дуо қилса, қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деган эканлар.Бу жамоҳий дуо масжиддаги ҳар бир дарс ёки мавҳизадан кейин бўлар экан. Доимо шундай қилишар экан. Мен бошқа жойларда бундай дуони бидъат деб эшитган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинмаган экан. Мен ҳалиги одамга бу иш, яҳни у одам дуо қилиб қолганлари унинг дуосига «омийн» деб туриши бидъат эканини айтган эдим, у ўз фикрига таассуб қилди ва менга қараб ҳам қўймади. Ушбу саволга жавоб беришингизни умид қиламан. Ташаккурлар бўлсин!Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:Истисқо ва қунутда жамоҳий дуо қилиш шариатда борлигига ҳамма иттифоқ қилган. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши қавмга имомлик қилиб, уларни қўйиб хос ўзига дуо қилмасин. Агар буни қилса, уларга хиёнат қилган бўлади», деганлар.Термизий ва бошқалар ривоят қилган.Ибн Асир: Бу бир киши дуо қилиб турганида бошқалар қунутдагига ўхшаб «омийн» деб туришидир, деган. Ибн Таймия ҳам шунга ўхшаш гапни айтган. (Шарҳул мунтаҳа. 11995)Жамоҳий дуо зикр қилинган ҳолатлардан умумийроқ жойларда ҳам шаръийдир. Ҳофиз «Фатҳ»да Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон қори «омийн» деса, сиз ҳам «омийн» денг. Чунки фаришталар «омийн» дейдилар» ҳадисининг шарҳида: «Қоридан мурод намоздаги имомдир. Қоридан мурод ундан ҳам умумийроқ бўлиши эҳтимоли бор» деган.Бу ишга (жамоат бўлиб дуо қилишга) Ал-Ҳоким (саҳиҳ иснод билан) ва Тобароний Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят ҳам далилдир. У киши дуоси қабул бўладиган одамлардан эди. Бир гуруҳ аскарга амир бўлиб борди. Душманга йўлиққанларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бир қавм жамланса баъзиси дуо қилса ва қолганлари омийн деса, албатта, Аллоҳ уларни ижобат қилади» деганларини эшитган эдим», деди. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб туриб: «Аллоҳим! Қонларимизни сақлагин. Ажр-ларимизни шаҳидларнинг ажрларидек қилгин» дея дуо қилиб турган эди душманнинг амири (таслим бўлиб) Ҳабибнинг чодирига кириб келди.Ал-Баҳутий «Кашфул қиноҳ» (1367)да қуйидагиларни айтади:«Имом Бомдод ва Асрдан кейин ўша пайтда фаришталар ҳозир бўлиши эҳтиборидан дуо қилади. Қавм «омийн» деб туради. Шунда ижобатга яқин бўлади. Шунингдек, мазкур иккисидан бошқа намозларда ҳам дуо қилади. Чунки, фарз намоздан кейинги пайт, дуо қабул бўладиган вақтлардандир».Бас, жамоат бўлиб дуо қилиш мустаҳабдир. Бидъат эмас. Аммо уни суннат деб билинмайди».Мажмуҳатул фатавои шаръийя. 7-жуз. 45-46-бет.

Топ рейтинг www.uz Openstat