Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар учун тренажёр зали

21:03 / 10.10.2018 | Улугбек | 1440
Ассалому алайкум! Устозлар, келажакда қиладиган ишларимни режа қилиб бир ишни ўйлагндим. Шуни сизлардан маслахат қилмоқчиман. Хозирда шахарда жуда кўп тренажёр заллари бор. У ерда эркак аёл аралаш машқ қилишади. Табийки шариатимизда мумкин эмас. Келажакда бир иш қилмоқчиман. Яъни фақат аёлллар борадиган зал очмоқчиман. У ерда намозхонаси, тахоратхоналари бўлади. Яъни барча шаротни яратган холда. Тўғри овқатланиш, аэробика шунга ўхшаш соғломлаштириш қоматни яхши сақлаш машқалари, хомиладорлик пайтидаги машқларни ўргатадиган аёллар клуби очмоқчиман. Унда фақат аёллар бўлади. Ва бу клуби ўз аёлим бошқарувига бермоқчиман. Бундан мақсад бизни аёлларимиз бола чақа, уй ташвишлари билан бўлиб ўзларига вақт ажрата олмайдилар. Ва буни оқибатида оилалар бузилиб кетяпти. Эр ишдан келгунча бечора хотин ўзига қарай хам олмайди. Эрлар бўлса ёқтирмай урушлар бўлади. Кўп гувохи бўлганмиз. Кейин қанчадан қанча аёлларимиз хам эркаклар аралаш бўлгани учун шундай фитнесларга бормайдилар. Соғлом оила ва жамият мақсадида шундай фитнес очсам бўлдими? Албатта шариатдан чиқмаган холатда жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat