Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хаёлан талоқ қилса бўладими?

22:08 / 10.10.2018 | Azamjon | 2508

Ассалому алайкум! Устозлар, мен талоқ ҳақида ўйлаб турган эдим, шунда ўзим хоҳламаган ҳолатда аёлимга талоқ бериш сўзи хаёлимда айланди. Кейин тилимдан овоз чиқмаган ҳолатда тилимда шу сўз айлана бошлади. Сўзнинг ярмига бормасдан тилимни тишлаб олдим. Мен хаёлимда талоқ айтилди, бошқа жойда эдим, аёлим йўқ эди. Талоқ бериш ниятим йўқ эди, талоқ ҳақида ўйлаётган эдим. Шу ҳолатда талоқ тушадими? 2). Айрим ҳолатда аёлим ёнимда турганда хаёлимга талоқ бериш фикри ёки шунга ўхшаш сўзлар келади, лекин сўзларни гапирмайман. Бошқа нарсага чалғишга ҳаракат қиламан, аёлим билан яхши ҳолатда бўлсам ҳам шу сўзлар келади. Шунда талоқ тушадими? 3). Талоқ сўзини айтса, аёл эшитмаса тушадими? Одамлардан ҳеч ким эшитмаса-чи? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни ўйлаш билан талоқ тушмайди. Хотинини қасд қилиб талоқ сўзини айтса, аёли эшитмаса ҳам, ҳеч ким эшитмаса ҳам тушади. Ўзи эшитса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat