Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ҳақида

18:02 / 16.10.2018 | shohruh Husanov | 850
Ассалому алайкум! Устозлар, илмингиз зиёда бўлсин. Бир савол анчадан бери қийнайди. Оилавий сир деб айтолмасдим. Мавзу чуқирлашиб кетяпди. Отам ва онам 2003 йил ажрашишган биз ҳозиргача отам ва онамни бир бирларини ёмонлашларини эшитиб келамиз. Мен онам билан яшайман. Кўп онам билан тортишиб қоламан. Онам яна эрга текканлар исмилари Қодир ака биз у кишини акадек кўрамиз. Лекин у кишини ўзини оиласи бор. Улар розимас. Неча марта онамга нотўғри иш қилаётганини бировнинг оиласини бузаётганини айтаман. Онам шу одам сани боқяпти деб фақат миннат қиладилар. Миннатли гапларни кўп бора эшитаман. Фолбинга борардилар ундан зўрға қайтардик. Ўзим бу йил 5 вахт номозга кирдим, ўзгаришар деб орқамдан онам бомдодга бошладилар. Лекин нотўғри иш қилаётганларини айтсам ман сани онангман деб оғзимни бекитадилари. Куни кеча Қодир акани ўғиллари олдимга келди. У эркакмиса деган гаплар билан ёқа тортишгача бордик. Уларга тўғри тушунтирдим ҳаммасини узр сўраб кетишди. Қодир акага телфон қилиб уйимизга қайтиб кемаслигини айтим. Онамга чиқиб айтган гапимни айтибдилар. Уйда яна ўша муаммо сан боқсен манга керемас у киши дедилар ва миннат қиладилар пеш қиладилар оналикларини. Ман 20 ёшдама 14 ёшимда қўлимда кегунча ишлаганма, ҳозир институтда кантракт ўқийман. Ўқишни ташлаб оила боқаман дисам қўйишмайди. Ёшлигимда онамни бир эркак билан қилган иши кўзимдан кетмай қолган. Онамни рози қилиш учун ҳар нарсага тайёрман лекин, ғурурим уйимда бўладиган нопок харом ишларга чидамаяпти. Ҳар доим иложи борича ҳафа қилмасликка ҳаракат қиламан. Қўлимдан келгунча нима егилари кеса олиб келиб бераман. Ҳар номозимда тинч бўлиб кетишимизни дуо қиламан. Сал ҳақиқатни айтсам қарғайдилар бугун номоз ўқиман сан деб кўп маротаба қарғадилар. Мани рози қилмасанг номозинг бир тийин дедилар. Кўп марузалар эшитиб юраман оналар ҳақида эшитиб қўрқаман нариги дунёда жавобимдан. Яна бориб кечирим сўрайман, бу кўп маротаба шундай бўлган. Илтимос ёрдам беринглар қандай йўл тутай онам тўғри иш қиляптиларми? Мени ишим нотўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз масаланинг бир томонини кўраяпсиз. Уйланганингизда иккинчи томонини ҳам кўришни бошлайсиз. Инсон аёл эрга эр аёлга муҳтож қилиб яратилган. Уларнинг муҳтожлиги гоҳида егулик ва ичимликдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Онангиз никоҳланган бўлса ҳеч қандай эътироз билдирманг. У кишининг фарзандлари ҳам отасининг ишига аралашишмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat