Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмикдошлар никоҳи

18:41 / 16.10.2018 | Mashhura | 2394
Ассалому алайкум! Биламизки, Аллоҳ эмикдошларнинг никоҳларини харом қилган. Бунда бир вақтда онани эмган фарзандлар ҳақида гап кетадими ёки бегона онани эмиш билан ўша болага эмган онасининг барча фарзандлари ака-сингил қаторида бўлиб қоладими? Масалан бир йигит ўзи билан бир вақтда сут эмган аканинг кейин туғилган синглисига уйлана оладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эмган болага эмиздирувчининг ҳама фарзандлари эмикдош ака-ука ёки опа-сингил бўлишади. Бу ерда сингил сут берган аёлнинг қизи бўлса эмган бола у қизга уйлана олмайди. Агар сингил эмизган аёлнинг қизи бўлмаса балки бегона бўлиб, унинг акасигина у аёлни эмган бўлса эмиздирган аёлнинг ўғлига ўзи эмизган бегона боланинг синглиси ҳалол бўлади. Чунки у қиз у болага насабий ҳам эмикдош ҳам сингил эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat