Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Севиб қолиш гуноҳми

09:27 / 14.07.2018 | Joxonbek Abdishukurov | 2265
Ассалому алайкум! Мени ўзим намоз ўқийман, ёшим 19 да шунга қарамасдан, яқинда бир курсдошимни севиб қолдим, лекин у севишимни билмайди. Уни кўнгли менда борми билмайман. Энди саволни асосий қисмига ўтадиган бўлсак : сизларни жавобингиз уйланиш керак дейсизлар, ота онам рози эмас, биламан ота онани норози қилиш гуноҳ, у қизни ёши мендан 1 ёш катта, мен нима қилишни билмай қолдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўзингизни тийинг. Уйланиш вақтингиз келганида Аллоҳ таоло Ўз покизасини йўлиқтиради. 

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ يَضْمَنْ لِي مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ وَمَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ أَضْمَنْ لَهُ الْجَنَّةَ  

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолат бераман!» дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat